Бишкек: "Будда бар" Мьянмадаги низолар сабаб аталишини ўзгартиради

736

Бишкекдаги «Будда бар» ресторанининг эгалари Мьянмадаги будистлар билан мусулмон рохинжаларнинг ўртасидаги оммавий тўқнашувлар сабабли номини алмаштиради. Рестораннинг рамзи ва аталиши «Доха бар» деб ўзгартирилади.

«Будда бар»нинг вакили Асел Дуйшоналиева Kloop.kgнинг мухбирига берган интервьюсида билдиришича, рестораннинг номи Мьянма ҳукумати ва буддистлар билан мусулмон рохинжалар ўртасидаги можаро сабабли ўзгартирилади.

«Ҳозирда биз "Доха бар" қатори ишлаяпмиз. Бироқ янги рамз билан ном қабул қилинмади», — деди у.

Биров номни ўзгартириш бу ер эгаларининг ташаббуси ёки ҳукуматникими билмаймиз.

Сурат: Айзирек Иманалиева.

Мьянмадаги оммавий тўқнашув

Август ойида Мьянма ҳарбийлари билан рохинжа мусулмонлари орасидаги можарода 400га яқин одам ўлган. Минглаган рохинжа эли уйларини ташлаб, қўшни Бангладешдан бошпана топишга кетган.

Жанжалга «Рохинжанинг қутқариш армияси» мусулмонлар гуруҳи ўлкаднинг ғарбидаги Ракхайн штатидаги полиция постларига ҳужум қилгани сабаб бўлган. Натижада 12 акиши ҳалок бўлган.

«Рохинжани қутқариш армияси» гуруҳи аъзоларининг айтишича, уларнинг асосий мақсади — Мьянмада ҳукумат таъқибига учраган мусулмонларни сақлаш. Ҳукумат эса «Қутқариш армияси»ни террористик гуруҳ деб ҳисоблашмоқда.

Уруш тарихи

Мусулмон рохинжалар билан Аракан буддистларининг орасидаги уруш 70 йилдан бери давом этади.

Вазият 2012 йили оммавий тартибсизликлар чиқиб кетгандан сўнг мураккаблашган, шундан сўнг 2016 йили ҳукумат рохинжа мусулмонлари яшаган Рахайн штатига харбийларни киргизган. Шундан бери рохиняларга тазйиқ тўхтамаяпти.

БМТ вакиллари бу ҳаракатларни «инсониятга қарши жиноятчилик» деб атаб, армия билан полиция рохинжаларни калтаклаб, қийнаб ўлдирганини билдирмоқда.

Мьянма ҳукумати бир неча марта инсон ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича билдирувлар билан маълумотларни «қалбаки маълумот» ва «пропаганда қилиш» деб атаб, рохинжалар таъқиб қилиниб, хўрланаётганини инкор қилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева