Ҳуқуқни тартибот органи Талас вилоятининг Бакай-Ата районидаги беш ёшли қизни мажбурлаш ҳаракати бўлганини айтиб мурожаат қилган қизнинг қариндошларининг аризаси бўйича жиноий иш қўзғади.
Бакай-Ата районининг прокурори Замирбек Жумабеков Kloop.kgга юерган маълумотига кўра, жабрланган қизнинг қариндошлари 30 ёшдаги танишига қарши милицияга ариза беришган.
Унинг айтишича, қизнинг қариндошларида мажбурлаш бўйича «кыйыр турдаги далиллар» бор.
«Ҳозир терговнинг ҳеч қандай далили йўқ. Биз у айбдор ёки айбдор эмаслигини билмаймиз. Аниқ яқинлик бўлгани аниқланмаган», — деди Жумабеков.
Жумабеков қизнинг танасида мажбурлашнинг белгилари бўлган шилиниш, кўкарган ёки тирналган томонлари йўқлигини айтди.
Гумондор ҳозир қамоқда. Милиция суд-биологик ва суд-руҳий экспертизаларни тайинлаб, «Зўрлаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган.
Агар гумондорнинг айби исботланса, у 20 йилгача умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Муаллиф: Айзирек Имоналиева