Ахси: Қишлоқликлар дин ходимларини калтаклаш бўйича айблашди

645

Жалолободнинг Ахси районидаги Итағар қишлоғининг турғунлари 6-сентябрда митингга чиқишди. Улар икки кун аввал қабристон атрофини тозалашни истшаганда, уларни маҳаллий дин ходимлари калтаклашган. Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси билан ИИМ воқеага дин вакиллари қатнашганини инкор қилмоқда.

Итағар қишлоғининг яшовчиси Куттубек Мирзамамит ўғлининг айтишича, 4-сентябрда турғунлар маҳаллий Баба-Ата қабристонида тозалаш ишларини ва бу ерга тўсиқларни ўрнатишни исташган вақтда келишмовчилик бўлган.

Қабристон қоравули «қабристон муқаддас» деб қишлоқликларни киритишдан бош тортган. Қишлоқ яшовчилари қабристон қоравулини етарли даражада қарамагани учун танқид қилишди.

Шундан сўнг Мирзамамит ўғлининг айтишича, қоравул ианиш дин ходимларини чақириб келиб, улар қишлоқ аҳолисини қўрқита бошлашган.

Кейинчалик келишмовчилик иштирокчилари орасида кер-мур айтишув пайдо бўлиб, муштлашувга айланган. Бундан ташқари қишлоқ яшовчилари ҳам уларни маҳаллий қабристонга боришни таъқиқлашганини айтишди.

«Милиционерлар дин ходимлари билан қишлоқ яшовчилари ўртасида учрашув ўтказган. Бироқ улар милиция кўз олдида ҳам турғунларни қўрқита бошлашган. Дин ходимларининг ҳаракатларига қарши фикр билдирган қишлоқликлар ўз ҳаётидан ташвишлана бошлашган, сабаби уларга нисбатан куч қўллаб йўқ қилиш таҳдидлари», — деди Мирзамамит ўғли.

Шундан сўнг қишлоқ яшовчилари норозиликларини билдириш учун митингга чиқишган.

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси билдиришча, қабристон қоравуллари муфтият тизимига киришмайди ва дин ходимлари бўлиб ҳисобланмайди. Бундан ташқари диний бошқармадан мазкур воқеага дин ходимлари қатнашмаганини айтишди.

ИИМнинг вакили Kloop.kgнинг журналистига берган интервьюсида можарога қатнашган кишилар «динга ҳеч қандай алоқаси» йўқлини билдирди. Шунингдек муассаса қишлоқларнинг калтаклангани ва муштлашиш факти бўйича маълумотни инкор қилди.

Муаллиф: Ислам Розиев