Суд шоир Ормуковни қамоққа олиш бўйича қарор чиқарди

625

Бишкекнинг Октябрь район суди шоир  Темирлан Ормуковни депутат Дастан Бекешев номига айтилган ёлғон қоралаш факти бўйича бир ойга қамоққа олиш қарорини чиқарди. Милиция Ормуковга қидирув эълон қилди. Ормуков яширинмай касалхонада даволанаётганини билдирди.

Қамоққа олишга Ормуковнинг ҳукуматчи КСДП фракциясининг депутати Дастан Бекешевнинг ор-номуси ва шаънини ҳимоя қилиш бўйича суд жараёнига келмагани сабаб бўлган.

Ормуков фэйсбук саҳифасида судга касалхонада даволанаётганини билдириб, суд мажлисига иштирок этолмаслигини ёзган.

«Мен даволаняпман […]. Суд Алиев Авчи Мустафаевич жиноий ишнинг барча вақтларини ўтказиб юбориб, энди мендан күчүн чиқармоқда… Мен суд билан давлат қораловчисига ўзимнинг алоқа координатларимни қолдирганман, бироқ шунга қарамай менга қидирув эълон қилишди», — деб ёзган у.

Депутат Бекешев 2017-йилнинг феврали бошида Ормуков уни порахўрлик бўйича айблаётганини айтиб, милицияга ариза билан мурожаат қилган.

Ормуков эса Бекешевни ўнг рулли автомобилларни олиб-сотиш билан шуғулланган тадбиркорларнинг манфаатларини парламентда ҳимоя қилиш учун йирик суммада пул олган деб айбланган.

Бекешев Ормуковнинг билдирувини текширувга олинишини талаб қилган. Милиция Ормуков билдирган фактларга далил тополмай, унга қарши жиноий иш қўзғаш учун көзкөрүнөө ёлғон қоралаш факти бўйича жиноий иш очган.

Ормуков шеърлари орқали ўзининг фэйсбук саҳифасида президент Алмазбек Атамбаевни ва ҳукумат амалдорларини танқид қилгани билан маълум.

Муаллиф: Александра Титова