Бишкек: Почта ходимлари фахрийларнинг пособиясини "ўзлаштириб" олишган

665

«Кыргызпочтасы» давлат ишхонасининг ходимлари 1 млн сомдан ортиқ пулни «ўзлаштириб» олишган. Маблағларни Улуғ ватан уруши фахрийларига Ғалаба кунида тўлаб бериши керак эди.

Бишкекнинг Биринчи май район прокуратураси текширувдан кейин почтанинг ходимлари 1 млн 48 минг 600 сомни «ўзлаштириб» олишганини аниқлаган.

Пуллар Улуғ ватан урушининг фаҳрийларига 9-майга бериладиган ёрдам пули бўлган.

«Пуллар "Кыргызспочтасы" ишхонасининг ҳисобига ўтказилган. Тўққизинчи май байрами муносабати билан Улуғ ватан урушининг фахрийларига тўланиши керак бўлган пулларни почта ходимлари ўзларига ўтказиб олишган», — деб билдиришти прокуратурадан.

Прокуратуранинг маълуомтига кўра, почта ходимлари давлатга 80 минг сом зарар келтиришган.

Ҳозирда «лавозимни суистеъмол қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалиб, тергов учун МХДҚга ўтказиб берилди.

Муаллиф: Марат Абдикаликов