МСК президентликка беш номзоднинг имзоларини яроқсиз деб топди

562

Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи Камила Шаршекеева, Кубан Чороев, Турсунбек Акун, Талгатбек Кожогулов ва Канат Исаев тарафдорларининг имзолари қўйилган варақларни яроқсиз деб топди.

Марказий Осиё университетининг асосчиси Камила Шаршекеева МСКга 39 минг имзо топширган, бироқ аниқ деб 23 минги 901и топилган.

Ўзини-ўзи президентликка кўрсатган Кубан Чороевдан МСКга 40 мингдан ортиқ имзо тушган, бироқ комиссия унинг ичидан 17 минг 989ини аниқ деб топган.

Аввалги собиқ Турсунбек Акун МСКнинг ишчи гуруҳига 35 мингдан ортиқ сайловчининг имзосини топширган. Комиссия унинг ичидан 14 минг 532гинаси тан олинган.

Шунингдек ўзини-ўзи президентликка кўрсатган номзод Талагатбек Кожогуловнинг ҳам имзолар қўйилган варақларини аниқ эмас деб топган. Комиссия йиғилган 34 мингдан ортиқ имзо ичидан 8 минг 12сини тан олган.

Депутат Канатбек Исаев МСКга 37 мингдан ортиқ имзо топширган. Комиссия аниқ деб 27 минг 221 имзони қабул қилган.

Бу бароча номзодларга қонун бўйича камида 30 минг деб белгиланган меъёрдан ўтиш учун имзоларнинг сони етишмаяпти. МСК уларни президентликка номзод қатори рўйхатга олмаслиги мумкин.

«Прецедент» компаниясининг юристи Фатима Якупбаева Kloop.kgга берган интервьюсида имзолар тўплами ноаниқ деб топилган президентликка номзодлар комиссиясининг қароридан судда арзланишини билдирди.

МСКнинг ишига норозиликлар

Айрим президентликка номзодлар МСКнинг ишидан норозилигини билдиришди. Камила Шаршекееванинг айтишича, у комиссия қарорига арзланади.

«Биз қандай шароитда ишлаб имзоларни йиғганимизни МСК билсачи! Бу жуда қўрқинчли. Мен ҳудудларда юриб, аҳолининг кўзларида фақирлик билан қўрқинчни кўрдим. Улар фикрларини очиқ билдиришдан қўрқишади, административ ресурс сезилиб туради», — деди у.

Кубан Чороев МСКнинг қарорига «норозилигини» билдирди, бирқ судга бермайди.

«МСКга менинг 22 минг имзони аниқ эмас деб хулоса чиқаришига бир кун керак бўлди. Қолаверса фолбинлар билан парапсихологлар бундай имкониятга эга. Албатта, бошқа кабинетларда кимнинг қанча имзосини яроқсиз деб аниқлаш кераклигини узоқ вақтда ҳал қилинган», — деди у.

Турсунбек Акун зудлик билан Бишкекнинг Биринчи май район судига ариза бераётганини айтди, сабаби МСКнинг қароридан норози.

«Мен МСКнинг айрим аъзолари баъзи бир номзодларни танқид қилаётганим учун ўч олмоқда деб ҳисоблайман», — деди у.

МСКнинг қароридан арзланишини ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова ҳам билдирган. МСК Карасартова топширган 4 минг имзони яроқсиз деб топган. 27 мингдан ортиғи аниқ деб топилган имзолар Карасартовага минимал меъёрдан ўтиб, президентликка номзод бўлиб рўйхатга олишга имкон бермаяпти.

Рўйхатдан ўтган номзодлар

МСК 5-сентябрга нисбатан президентлик хизматига етти номзодни рўйхатга олди, уларнинг орасида ҳукуматнинг социал-демократлар партиясининг (КСДП) номзоди Сооронбай Жээнбеков бор.

Бундан ташқари собиқ ҳукумат раҳбари, Омурбек Бабанов билан Темир Сариев ҳам президентликка номзод бўлиб рўйҳатдан ўтишган.

Шунингдек Бишкекнинг собиқ вице-мэри Эрнис Зарликов ва «Кайра жаралуу» партиясидан номзодлар Адахан Мадумаров билан Бакит Торобаев дҳам рўйхатдан ўтишган.

Номзодларни рўйхатга олиш 10-сентябргача давом этади. Президентлик сайлови жорий йилнинг 15-октябрида бўлади.

Муаллифлар: Марат Абдикаликов, Анна Капушенко