МХДҚ Бекназаровга қарши жиноият ишини қўзғади

596

Миллий хавфсизлик давлат комитети собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаровга жиноий иш қўзғади. Тергов версиясига кўра, Бекназаров мухолифатчи депутат Омүрбек Текебаев судида «ёлғон кўрсатма берган».

МХДҚнинг маълумотига кўра, махсус хизмат Текебаев бўйияа судда «ёлғон кўрсатма» бердим деб айтган аудио ёзув билан видео лавҳани теширган. Текширувни МХДҚ 15-августда таклиф қилган.

МХДҚнинг версияси бўйича аудио ёзувда Бекназаров собиқ депутат Камчибек Ташиев билан суҳбатлашган.

«Бекназаров судда Текебаев фойдасига ёлғон кўрсатма берганини очиқ айтган», — деб ёзилган МХДҚнинг хатида.

МХДҚга видео лавҳани comment.kg сайтининг етакчиси Раушан Айткулова берган. МХДҚнинг билдиришича, видео лавҳада Бекназаров судда «Текебаев фойдаси учун ёлғон» кўрсатма берганини айтган.

«Шу билан бирга видеода Бекназаров Текебаев билан бошқа "Ата мекен" партиясининг тарафдорлари 2010-йили вақтли ҳукуматнинг аъзолари бўлган "Мегаком" алоқа операторини назоратга олиш учун "аралашганини" маълум қилишган», — деб билдирди МХДҚ.

Ёзувларни текшириш учун Қирғизистоннинг махсус хизмати уларни Қозоғистонга юборган.

«Текширув хулосасига кўра, аудио ва видео ёзувдаги овозлар Бекназаровники эканлиги аниқланди, шунингдек бирор бир монтаж белгилари ёки ўзгартиришлар бўлмаган», — деб айтилади МХДҚнинг маълумотида.

Текширув натижаси бўйича жиноий иш қўзғалди.

Ташиев ва Бекназаровнинг суҳбати

МХДҚнинг маълумотида айтилган аудио ёзувни YouTube фойдаланувчиси Самат Медетов 13-август куни кечга яқин эълон қилган. Фойдаланувчининг аккаунтида бу биринчи ва ягона аудио ёзув. Аудио ёзувда тахминан собиқ депутат Камчибек Ташиев билан собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаров ўртасидаги суҳбат ёзиб олинган.

Сўзлашувда Бекназаров овозидай сўзлаган киши мухолифатчи Омүрбек Текебаев иши бўйича бир неча марта ёлғон кўрсатма берганини тан олиб, бунинг учун худодан кечирим сўрайди.

«Акангни кўрдингми (гап Текебаев ҳақида), бечора, анча шуди кетиб қолибди. Дүйшөн (гап Текебаевнинг иши бўйича яна бир айбланувчи Дүйшонкул Чотонов ҳақида) унга қараганда яхши ўтирди. Бироқ суягим оқаргунча ёлғон гапирдим. Худо ўзинг кечир деб, ҳар бир ёлғонни айтганим сари худо ўзинг кечир деб турдим», — дейди аудио ёзувдаги овоз.

Собиқ депутат Камчибек Ташиев билан собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаров

Сиёсатчининг иккиси ҳам аудио ёзувни монтаж қилинган деб айтишган. Бекназаровнинг айтишича, аудио ёзувни МХДҚ Текебаев фойдасига кўрсатма берганлиги учун эълон қилган.

Бекназаровнинг гувоҳ қатори берган кўрсатмалари

Бекназаров 19-июлда Текебаев иши бўйича гувоҳ қатори судда кўрсатма берган. У Текебаевни «Мегаком» алоқа операторини миллийлаштиришга ва унинг бошқарувини алмаштиришга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб билдирган.

Бишкекнинг Биринчи май район суди 15-августда Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олган деб айбланган.

Мухолифатчи Омүрбек Текебаев билан собиқ элчи Дүйшонкул Чотонов Биринчи май район судида.

Суд мухолифатчининг мулкини давлатга ўтказиш билан 8 йилга озодликдан махрум қилиш ҳукмини чиқарган. Бироқ сиёсатчи берилган муддатнинг 4,5 йилинигина қамоқда ўтказади. Суд БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича декларациясини қабул қилганлигининг 65 йиллиги туфайли Текебаевга амнистия берган.

Текебаев ҳукмдан арзланиб, Бишкек шаҳар суди ҳозирда бу ишни қайта текшира бошлади.

Текебев қамоққа олингунча конституциявий ислоҳатларни ва президент Алмазбек Атамбаев олиб борган сиёсатнинг энг асосий танқидчиси бўлган.

Муаллиф: Александра Титова