Орзубек Назаров қизи алоқадор бўлган йўл халокати: Тергов битгунга қадар икки милиционер ишдан олинди

590

Бишкекда 19-август куни йўл ҳалокатига аралашиб қолган икки патруль милициясининг ходими тергов битгунга қадар ишдан четлаитилади. Гувоҳларнинг билдиришича, мазкур милиция ходимлари мотоцикл бошқарган Аделина Назаровани қувиб кетаётган бўлган. Мотоцикл енгил машинага урилиб, унда икки киши ҳалок бўлган ва уч нафари жабрланган.

Бишкек милицияси икки ҳалок бўлиб, уч киши жабрланган йўл ҳалокати факти бўйича хизмат текширувини олиб бормоқда. Жабрланганларнинг бири бокс бўйича етти марта жаҳон чемпиони Орзубек Назаровнинг қизи Аделина.

Патруль милициясининг икки ходимини тергов битгунга қадар хизматдан четлатишди.

«Улар қайси қонун бузарлик бўйича четлатилганини, прокуратура иш материалларига юридик баҳо бергандан кейин айтамиз», — деб айтилади маълумотда.

Милициянинг маълумотига кўра, 19-августда тунги соат 01:30да патруль милионерлари йўловчиси Аделина Назарова бўлган мотоциклист Тоголок Молдо кўчасида катта тезликда кетаётганини билишган. Улар тартиб бузувчиларнинг ортидан бориб, кейин мотоцикл учраган «йўл ҳалокатини кўришган».

Гувоҳларнинг айтишича, мотоцикл ҳайдовчисини патруль милицияси қувиб кетаётган бўлган Чуй ва Тоголок Молдо кўчаларининг кесилишида мотоциклчи бошқарувни йўқотиб, «Тойота Пассо» русумидаги машинага бориб урилган.

Мотоциклни бошқарган ёш йигит воқеа бўлган жойда ҳалок бўлиб, Назаровнинг қизи комага тушган. Машинанинг жабрланган уч йўловчиси касалхонага етказилган. Кейинчалик «Тойота Пассо» русумидаги машина йўловчиларидан бири касалхонада вафот этган.

Назарова 31-августда комадан чиқиб, ҳозирда соғлиги яхши.

Муаллиф: Александра Титова