Олай: Юк машинаси германиялик сайёҳларни уриб кетти. Уч киши жабрланди

634

Ўш милицияси Олай районининг Сари-Таш қишлоғида Германиядан келган сайёҳлар машинасини уриб кетган юк ташувчи автомашина ҳайдовчисини қидиришмоқда. Натижада икки сайёҳ ва бир маҳаллий турғун жабрланган.

Ўш милициясининг матбуот котиби Жанна Сатарбаева Kloop.kgга берган интервбюсида жабрланганлар Олай район касалхонасида эканлигини билдирди.

Сатарбаеванинг айтишича, йўл ҳалокати 3-сентябрь куни кечга яқин Сари-Таш қишлоғига яқин жойдаги йўлда содир бўлган.

«Ичида сайёҳлари бор машина йўл четида турган. Ўша вақтда ёнимиздан оғир юк ташувчи машина ўтиб кетаётиб, кузови билан енгил машинани уриб юбориб, воқеа бўлган жойдан қочиб кетган. Йўловчилар енгил жароҳатланган», — деди у.

Милиция оғир юк ташувчи машина ҳайдовчисини қўлга олиш режасини эълон қилди.

Жабрланганлар рўйхати:

— Ж. Ибраимов 1983-йили туғилган, Сари-Таш қишлоғининг яшовчиси;

— Л. Заец Камил Махмуд, 1993-йили туғилган, Германия фуқароси;

— Кеник Бауэр Колбинаин, 1994-йили туғилган, Германия фуқароси.

Шифокорларнинг айтишича, сайёҳлар ва уларнинг йўл бошчисини аҳволи қониқарли.

Муаллиф: Александра Титова