Иссиқкўл: Спиртли ичимликлар сабаб маҳаллийлар хусусий тадбиркор билан жанжаллашди

701
  • Кара-Талаа қишлоғининг хусусий тадбиркори апрель ойида маҳаллий оқсоқоллар спиртли ичимликларни таъқиқлаганига қарамай, уларни сақлашни давом эттирган. Маҳаллий 15га яқин турғунлар дўкон эгасидан спиртли ичимликларни сотишдан воз кечишни талаб қилишган.

Бу вақтгача ОАВларида Кара-Талаа қишлоғининг яшовчилари билан тадбиркор орасида спиртли ичимликлар сотилиши бўйича жанжал чиқди деган маълумот пайдо бўлган.

Унда Иссиқ-кўл вилояти бўйича милиция турғунлар билан дўконни ишлатган аёл орасида муштлашув бўлганини инкор қилган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотига кўра, қишлоқликлар бу аёлдан фақатгина алкогол ичимликларни сақлашни тўхтатишни талаб қилишган.

«Сўзлашувлардан кейин бу аёл ҳамқишлоқларининг таклифига кўниб, дўкондан барча спиртли ичимликларни олиб қўйган. Бундан ташқари тадбиркор аёл ҳамқишлоқлари томонидан калтакланиб, милицияга ариза билан мурожаат қилган факти бўлмаган», — деди Иссиқ-кўл вилояти бўйича милициянинг матбуот котиби Сталбек Усубакунов..

Унинг айтишича, ҳуқуқ ҳимоячилари қишлоқликларга куч қўллаб, бирор нарсани сотишни таъқиқлашга ҳуқуқлари йўқлигини тушунтиришган.

Агар бу аёл қишлоқликларга қарши милицияга ариза билан мурожаат қилса, тегишли чоралар кўрилади.

Кара-Талаа қишлоғининг вакили Бакит Эсенгелдиев маҳаллий яшовчиларнинг талаби бўйича апрель ойидан бошлаб спиртли ичимликларни сотишни таъқиқлаганини айтди.

Бироқ қишлоқликлар ёз фаслида дўконларнинг бирида спиртли ичимликлар сотилаётганини сезиб қолишган.

Унинг айтишича, биринчи яшовчиларнинг ўзлари дўкон эгасининг олдига бориб, спирт ичимликларни сотишни тўхтатишни илтимос қилишган.

Шундан сўнг унга маҳаллий оқсақоллар мурожаат қилишган, бироқ бу аёл уларга аҳамият бермаган.

«Унда 1-сентябрда эрталабки ҳайит намозидан кейин оқсоқоллар, ёшларнинг вакиллари билан аёллар қайта дўконга келиб, сотувдан спиртли ичимликларни олишни илтимос қилишган. Узоқ давом этган сўзлашувлардан сўнг тадбиркор аёл уларнинг илтимосига рози бўлиб, дўкон ичидаги спиртли ичимликларни олиб ташлаган», — деди Эсенгелдиев.

Қишлоқда умумий саккиз дўкон бор, уларнинг бештаси 2017-йилгача ичимликларни сотиб олишган, яна учтаси ўзлари алкогол ичимликларни сотишдан бош тортган.

Иссиқ-кўл вилоятининг Тон районининг Кара-Талаа қишлоғида 2017-йилнинг апрелида маҳаллий яшовчилар умумий йиғинда алкогол ичимликларни сотишни таъқиқлашган.

Қишлоқликлар спиртли ичимликлар «оилаларни бузиб» уларга «тинчлик» бермаётганини билдиришган.

Унда барча дўконларнинг эгалари қишлоқликларнинг фикрига қўшилиб, бор ичимликларнинг барчасини уларга ўтказиб беришган, маҳаллий яшовчилар ўз навбатида спиртли ичимликларни ерга тўкишган.

Бундан ташқари бу қишлоқда нос сотиш ҳам таъқиқланган.

Қирғизистонда вояга етмаган ўсмирларга маст қилувчи ичимликларни сотиш таъқиқлангани билан расмий турда спиртли ичимликларни ичиш таъқиқланмаган.

Шунингдек 18 ёшга тўлмаганларга энергетик ичимликларни сотиш таъқиқланган.

Бундан ташқари маъмурий кодексга кўра, ижтимоий жойларда спиртли ичимликларни ичиш учун 1000 сом миқдорида жарима солиниши мумкин.

Муаллиф: Александра Титова