Генерал Чотбаев иштирокидаги йўл ҳалокатида икки киши вафот этди

719

Бишкек-Токмок айланма йўлида генерал-полковник Абдигул Чотбаев бошқарган «Тойота Ленд Крузер» русумидаги машина билан «Тойота Авенсис» машинаси тўқнашган. Воқеа бўлган жойда икки киши ҳалок бўлиб, яна еттиси жабрланган.

Йўл ҳалокати 2-сентябрь куни кечга яқин Иссиқ-Отанинг Ивановка қишлоғи ҳудудида содир бўлган.

Айланма йўлда «Тойота Ленд Крузер» йўл танламаси билан «Тойота Авенсис» русумидаги енгил машина тўқнашган.

Йўл ҳалокатида икки киши ҳалок бўлиб, яна еттиси жабрланган, уларнинг орасида 13 ёшли ўсмир бор.

Чуй вилояти бўйича соғлиқни сақлаш министрлигининг вакили Бактигул Маммтова жабрланганлар Иссиқ-Отанинг касалхонасига етказилганини билдирди.

Абдигул Чотбаев. Сурат: Диля Родионова/Спутник

Йўл танламаснинг ҳайдовчиси Қирғизистон миллий гвардиясининг биринчи қўмондони генерал-полковник Абдигул Чотбаев бўлган.

«Мен ўз йўлимда келаётган эдим, бир вақт 10-15 метр узоқликда йўлнинг қарама-қарши қисмига бу машина чиқди», — деб айтган у Спутник нашрининг мухбирига.

Воқеа сабаблари аниқланмоқда, милиция текширув олиб бормоқда.

Муаллиф: Александра Титова