Мьянма: Оммавий тўқнашувдан 400 киши халок бўлди. Нималар маълум?

1381

Мьянма ҳарбийлари билан Рохиня мусулмонлари ўртасидаги тўқнашувда 400га яқин киши ўлгани хабар қилинмоқда. Минглаган Рохиня эли уйларини ташлаб, қўшни Бангладешдан бошпана топишга ҳаракат қилишмоқда.

Сурат: CNN

Рохин штатидаги уруш минглаган Рохиня халқини уйларини ташлаб, Бангладешга кетишга мажбур қилган.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотига кўра, 40 минг Рохиня мусулмонлари Мьянмадан қочишга ҳаракат қилишмоқда.

Ҳарбийлар билан Рохинялар ўртасидаги тўқнашувда расмий турда 400 киши ўлгани маълум қилинмоқда, уларнинг уўпчилигини ўлка ҳукумати «террористлар» деб атаган.

Нима бўлган?

Мьянма ҳукумати 25-августда Рохиня мусулмонлари гуруҳи ғарбдаги Рохин штатида пичоқ ва қўлда ясалган бомбалар билан 30га яқин полиция постларига ҳужум қилишганини айтмоқда. Натижада 12 киши ҳалок бўлган.

Турли ОАВларининг маълумотига кўра, Рохиня ва Мьянма армиясининг тўқнашув давом этмоқда. Шунингдек маҳаллий тинч аҳолининг ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Қочиб кетганларнинг айримлари полиция постларига ҳужум бўлгандан сўнг ҳарбийлар Рохинялар яшаган уйларни ёқишаётганини билдиришди.

Сурат: Reuters

Журналистлар Мьянма билан Бангладеш чегарасида «ёнғин бўлгани» тўғрисида хабар қилишмоқда. Спутникдан олинган расмлар штат ҳудудида турли жойларида ёнғин бўлганини кўрсатмоқда.

БМТ 25-31-августда Бангладешга 27 минга яқин киши қочиб кетганини маълум қилишди. Уларнинг кўпчилиги аёллар ва ўсмирлар.

Қўшимча 20 минг Рохиня ҳозирда икки ўлканинг орасидаги тўқнашувга алоқаси йўқ ҳудудда яшамоқда.

«Биз йўл четида кўплаган чодирлар билан одамлар яшаётган қурилишларни кўрдик. Бу ернинг бирорта жойи ҳам бўш эмас», — дейди БМТнинг Бангладешдаги вакили Вивиан Тан.

Бангладешнинг чегарачилари қочқинларнинг оқимини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда, бироқ шунга қарамай минглаган кишилар ўтиб кетган.

«Рохиняни қутқариш армияси» 25-августдаги ҳужумга жавобгарликни тан олди. Ташкилот аъзоларининг айтишича, уларнинг асосий мақсади Мьянмада ҳукумат қўлловига учраган мусулмонларни сақлаш.

Сурат: AFP

Мьянма ҳукумати «Қутқарув армиясининг» раҳбарлари чет ўлкада махсус тайёргарликдан ўтган террористик гуруҳ деб ҳисобламоқда.

«Бу террористик ҳужумлар Рохинда тинчликни қуришни истаётганларнинг ҳаракатларини бекор қилиш учун режелаштирилган», — деб воқеага изоҳ берган ўлка президенти Аунг Сан Су Чжи.

Бироқ «Қутқарув армиясининг» вакиллари террористлар билан бўлган алоқасини инкор қилиб, улар «ҳукумат зўравонлигини тўхтишини истаётган ёш Рохинялар гуруҳи» деб билдирмоқда.

Ҳозирда штатда ҳарбий ҳолат эълон қилинди — бу ерга журналистлар ва гуманитар ёрдам ходимлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари киритилмаяпти.

Рохиня эли кимлар?

Сурат: GETTY IMAGES

Рохиня — Мьянмадаги Рохин (бошқа аталиши Аракан) штатида яшаган этник гуруҳ.

Улар ўзларини штатнинг замонавий ҳудудида яшаган ўтроқ халқ деб ҳисоблашади, бироқ айрим тарихчилар уларни ўлкада британ бошқаруви вақтида Мьянмага кўчиб келишган деб тахмин қилишади.

Уларнинг кўпчилиги ислом динида. Ўлкада уларнинг сони 735-800 минг кишини ташкил қилади.

БМТ Рохинялар дунё бўйияв энг таъқибга олинган миллий озчиликнинг бири деб ҳисоблайди.

Уларни олий маълумотли бўлишга ҳуқуқи йўқ. Бундан ташқари улар Мьянма фуқаролигини олишмайди ва ўлкада эркин юра олишмайди. Ҳукумат ўзи уларни бангладешлик «ноқонуний муҳожирлар» дейди.

Уруш тарихи

Сурат: GETTY IMAGES

Мусулмон Рохинялар билан Аракан буддистларининг ўртасидаги уруш 70 йилдан бери давом этади.

Мьянма 1948-йили мустақиллигини эълон қилгандан сўнг янги ҳукумат Рохиняларнинг кўўпчилиги ўн йиллар оралиғида ўлка ҳудудида яшаганига қарамай, фуқаро қатори қабул қилишдан бош тортган.

Вазият 2012-йили Рохинялар билан маҳаллий буддистлар ўртасидаги оммавий тартибсизликлар бўлгандан кейин кескинлашган. Натижада ўнлаган кишилар ҳалок бўлган.

Ўни икки минга яқин Рохинялар ўлкадан чиқиб, уларнинг кўпчилиги уйлари ва масжидларни ёқиб юборишган.

Қайта янги таъқиблар 2016-йилнинг октябрида бошланган. Унда номаълум кишилар чегара постларига ҳужум қилиб, натижада 9 киши ҳалок бўлган.

Жавоб тариқасида Мьянма ҳукумати Рохин штатига ҳарбийларни киритган. Шундан бери Рохиняларни таъқиб қилиш тўхтамайди.

БМТнинг вакиллари бу ҳаракатларни «инсониятга қарши жиноят» деб атаб, армия ва полиция Рохиняларни калтаклаб, қийнаб ўлдирганини билдирмоқда.

Мьянма ҳукумати бир неча марта инсон ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича билдирувлар билан маълумотларни «қалбаки маълумотлар» ва «пропагандалаш» деб атаб, Рохинялар таъқиб қилинаётгани ҳамда таҳқирланаётганини инкор қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов