«Қайта яралиш» партиясининг логотипи бошқа сайтдан кўчириб олинган

797

«Қайта яралиш» (Возрождение) партиясининг логотипини ишлаган киши рамзни тайёр вектор «Шаттерсток» сайтининг суратидан кўчирган. Партия «бу аҳамиятли эмас», рамзни ўйлаб топган кишига даъвоим йўқ, нима бўлганда ҳам унга Айфон 7 совға қилинишини билдирди.

Дизайнер Никита Тарасенко «Қайта яралиш» партиясининг рамзини ўйлаб топган кишининг ёлғонини фош қилди. Намуна қатори у «Шаттерсток» сайтининг векторидан фойдаланган.

«Бир долларлик логотип. Бу ерда янги партия пайдо бўлди. Рамзий белгини ўйлаб топишга танлов эълон қилишган. Муаллифи Айфон 7 ютиб олди. Бакит Торобаев сизни айфонга алдашди», — деб ёзган Тарасенко ўзининг фэйсбук саҳифасида.

«Қайта яралиш» партиясининг матбуот хизматидан Kloop.kgнинг журналистига рамзий белгини ўйлаб топган Алмаз Азимбековга даъвойимиз йўқ, унга Айфон 7 совға қиламиз деб айтишган.

Смартфонни бир неча ойдан сўнг у Россиядан қайтиб келганда топширишади.

«Ҳозирда кўпчилик одамлар, дизайнерлар бу мавзуни жуда ашкерелеп жатышат. Биз рамзий белгини қандай ясаганини, қаердан олганини билмаймиз — бу аҳамиятли эмас. Бизга ғоянинг номи билан ўзи аҳамиятли. Рамзни ўйлаб топганга бизнинг даъвойимиз йўқ», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Шунингдек матбуот хизмати бу рамзнинг тайёр битирилгани эмаслигини ва балки уни қайта ишлаб, яхшилаймиз деб қўшимча қилди.

Бу вақтгача Торобаев янги партияга ном ва рамзий белги ўйлаб топишга танлов эълон қилиниб, ғолибга Айфон 7 берилиши ваъда қилинган.

«Қайта яралиш» сиёсий партияси

Янги партия Бакит Торобаев бошқарган «Онугуу-Прогресс» партияси Камчибек Ташиев, Ахматбек Келдибеков ва Адахан Мадумаровнинг «Бутун Киргизстан» партияларига қўшилишининг натижасида пайдо бўлди.

Барча тўрт сиёсатчи 15-октябрда бўладиган президент сайловига номзод.

Сиёсатчилар сайловда умумий номзодни қўллаш учун бирлашишган. Ҳозирча улар ўзлари қўллайдиган номзоднинг номи номаълум.

Муаллиф: Айдай Эркебаева