«Порахўрлик кўринишлари» ортидан «Кыргызтелеком»нинг бошқарув таркиби кўриб чиқилади

696

Премьер-министр Сапар Исаков «порахўрлик кўринишлари» сабабли «Кыргызтелеком» давлат компанияси директорларининг таркибини қайта кўриб чиқишни топширди. Бу вақтгача компания раҳбари жиноий иш бўйича ишдан кетган.

Исаков 4-сентябрда давлат мулк фондининг раиси Болсунбек Казаков билан учрашув вақтида компаниянинг молиявий фаолияти ҳамон «очиқ» эмаслигини билдирди.

Ҳукумат раҳбари «Кыргызтелеком» етакчиси «порахўрлик ҳолатларини» бартараф қилолмади деб ҳисоблайди, шу сабабли компаниянинг директорлар кенгаши таркибини «тез орада» қайта кўриб чиқиш керак деди.

«Ҳозирги етакчининг ишда йўл қўйган хатолари билан ахолини етарли даражада интернет билан таъминланмагани бўйича жавобгарлигини кўриш керак», — деди Исаков.

«Кыргызтелеком» раҳбари Эмил Ешеналиев жорий йил февралида Қозоғистондан интернет сотиб олиш бўйича олиб борилган текширувдан кейин хизматдан четлатилган.

МХДҚ ноябрда «Кыргызтелеком» раҳбарияти ҚОзоғистон томон интернет сотиб олиш учун «ноқонуний шартнома» тузилгани бўйича жиноий иш қўзғаган.

Тергов версияси бўйича Ешеналиев қозоғистонлик компанияларнинг интернет хизматига бўлган баҳони кўтариш бўйича «бир томонлама талабларига кўра, бефойда келишув» тузган. Қозоқ операторлари 2016-йилнинг июлида қирғиз компаниялари учун интернет баҳ

осини 1 мбит/сек 12-15 доллардан 30-50$ гача кўтарган. Улар ўзларининг қарорини Россия томондан интернет сотган компаниялар нарҳни кўтаргани билан асослаган. Бироқ россия томон интернетга бўлган нарҳни кўтармаганини билдирган.

Қирғиз ҳукумати билан операторлар қозоқ ҳукумат ва алоқа операторлари билан сўзлашувларни ўтказгандан кейин нарҳ аввалги ҳолатига келиб, 1 мбит/сек 12-15$ бўлган.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева