ОФК: Қирғизистон — Мьянма ўйини жилдирилади

642

Мьянма жамоасига қарши тўхтатилган ўйин учун Қирғизистонга санкция берилмаслиги мумкин. Сабаби Осиё футбол конфедерацияси ўйинни жилдиришни таклиф қилди.

ОФК ўз қарорини Қирғизистон ҳукумати 5-сентябрда Бишкекда бўладиган Қирғизистон — Мьянма билан ўйинни тўхтатишни билдиргандан кейин бир неча соат ўтиб чиқарган.

Ўйининг янги вақти билан ўтказиладиган жойи ҳозирча аниқланмаган.

ОФК ўзининг маълумотида ўйинни жилдириш қарорини аввал билдиргандай, Қирғизистон ҳукумати эмас, улар чиқарганини ёзган.

Конфедерация хатида ўлка ҳукумати ўйинчиларнинг ва ишқибозларнинг хавфсизлиги учун ўйи ўтказмасликни маслаҳат беришгани айтилади.

«маслаҳатларни ҳисобга олиб ОФК хавфсизликни таъминлаш учун ўйинни жилдириш қарорини қабул қилди», — деб айтилади билдирувда.

Бироқ маълумотномада юзага келган вазиятни «тегишли комитетлар билан муҳокама қилиши» ёзилган.

Бу билан нима айтмоқчи бўлишганини ОФК тушунтирмаган, бироқ у маълумотномада ҚР Футбол федерациясининг президенти Семетей Султанов хавотирланаётган Қирғизистонга нисбатан санкциялар тўғрисида гап бўлмаган.

Осиё чемпионати учун кураш

Қирғизистон билан Мьянма ўртасидаги ўйин 2019-йилдаги Осиё чемпионатига саралаш турларидаги ҳар бир жамоа учун учинчи ўйин. Осиё чемпионати — қитъадаги энг асосий турнир.

Икки учрашувдан кейин Қирғизистон билан Мьянма иккитадан очко олишган, бироқ Шимолий-Шарқ Осиёнинг жамоаси киритилган голлар билан ўтказилган тўпларнинг энг яхши фарқи учун иккинчи ўринда туради.

Миллий жамоалар орасидаги ўйин кўп ҳолларда ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Шундан сўнг Осиё чемпионатига йўлланма оладиган ва иккинчи ўринга лойиқ номзод аниқланади.

Агар Қирғизистонга техник мағлубият берилганда, жамоани турнирнинг финал босқичига чиқиш имкониятлари камаяр эди.

Қирғизистон Осиё чемпионатининг финал учрашувида умуман ўйнамаган.

Қирғизистон ҳукумати билан ҚРФФ ўйиннинг тўхтатилиши Мьянмадаги вазиятга боғлиқ сиёсий эканлигини тан олишган. Мьянмадаги ҳукумат ҳарбийлари билан рохинда мусулмонлари орасидаги келишовчилик Қирғизистон билан бирга дунё жамоатчилигининг эътиборини тортган.

Сўнги вақтларда Мьянмада 400дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 2012-йилдан бери давом этаётган можарода 1400дан ортиқ киши қурбон бўлган.

Муаллиф: Бектур Искендер