МСК Келдибековни президентликка номзод қатори рўйхатга олишни рад этти

544

Марказий сайлов комиссияси Ахматбек Келдибековни сайловда президентликка номзод қатори рўйхатга олишдан бош тортди. Бунга унинг бекор бўлмаган судланиши сабаб бўлган.

МСКнинг аъзоси Алмазбек Асаналиев 4-сентябрдаги йиғинда ишчи гуруҳ Келдибековни судлангани бўйича Олий суд билан суд департаментига сўров юборганини айтди.

«Олий суддан олинган жавоб бўйича қайси судланган одамнинг ҳукми енглилига ўзгартирилган бўлса, унинг судланганлиги жазо кучга киргандан кейин 1 йилдан сўнг бекор қилинади, аниқроқ айтганда, Келдибековни судланганлиги жарима тўланган кундан бошлаб бир йилдан кейин бекор қилинади», — деди у.

Жаримани Келдибеков жорий йилда тўлаган, шу сабабли унинг судланганлиги бир йилдан кейин бекор қилинади. Қонун бўйича судланганлиги бекор бўлмаган киши президентликка номзод бўлолмайди.

Келдибековнинг ўзи йиғинда МСКнинг ишчи гуруҳидан норози эканлигини билдирди.

Бу вақтгача МСК Келдибековдан имзолар варақлари билан 85,9 балл олган давлат тил бўйича тестдан ўтганлиги тўғрисида хулосасини қабул қилган.

Келдибековга қарши иш

Махсус хизмат Келдибековни 2013-йилнинг ноябрида ушлаб, МХДҚнинг тергов изоляторига қамаган.

Келдибековга турли хизматларда мансабдор бўлиб ишлаган йилларидаги порахўрлик ишлари бўйича айб қўйилган. Тергов версияси бўйича, у 2002-2005-йиллар оралиғида ижтимоий фонд раиси бўлган ва 2008-2009-йилларда солиқ хизматида ишлаган вақтда пора олган.

Шунингдек, теров Келдибеков 2010-2011-йилларда парламент спикери лавозимида ишлаганда лавозимини суистеъмол қилган деб ҳисоблаган.

Олий суд Келдибеков қўлга олингандан кейин икки йилдан сўнг унга қарши ҳукм чиқарган. Унда Келдибеков «лавозимни суистеъмол қилиш» моддаси бўйича айбдор деб топилган.

Суднинг қарори бўйича Келдибеков жарима турида 10 млн сом тўлаш мажбурияти топширилган.

Муаллиф: Александра Титова