Токтогул: Аҳоли экологияга зиён деб Узун-Акмат конининг йўлини тўсиб қўйишди

512

Жалолобод вилоятининг Тоқтоғул районидаги Кара-Күнгой қишлоғининг яшовчилари 3-сентябрда «Кассана Минералс» тоғ кон ишлаб чиқариш компаниясининг вакилларига Узун-Акмат олтин конига олиб борувчи йўлни тороп салышкан. Турғунларнинг айтишича, тоғ конида экологияга ва соғликка зарар берувчи уран бор.

«АКИпресс» нашрининг маълумотига кўра, турғунлар сўнги олти ойдан бери конга олиб борувчи йўлни тўсишган. Кундузи йўлни аёллар, кечда эса эркаклар тўсишади.

Қишлоқ яшовчилари «Кассана Минералс» компаниясининг лицензиясига қарамай, тоғ-конни ишлатишга қарши чиқишмоқда. Турғунларнинг айтишича, конни ишлатиш экологияга ва одамларнинг соғлигига зарар қилади.

Яшовчилар бу бўйича ҳеч қандай жамоатчилик тингловлари бўлмаганини айтишмоқда. Уларни конни ишлатиш бўйича компания ёруғлик учун сим-қарағайларни ўрната бошлагандан кейин ҳабардор қилишган.

Қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Анарбек Мамбетов Kloop.kgга берган интервьюсида билдиришича, ҳозирда турғунлар билан сўзлашувлар олиб борилмоқда ва конни ишлатиш бўйича масала 20-сентябргача бартараф қилинади.

«Администрацияда комиссия тузилди. Масала 15-20-октябргача хал қилинади. Компания вакиллари халқ олдида ишлар бориши ҳақида ўз таклифларини, шартларини айтиб беришмоқчи. […] Компания вакиллари сўнги қарор чиққунга қадар ҳеч нима қилишмайди», — деди Мамбетов.

Бироқ Ички ишлар министрлигидан конга борган йўлни яшовчилар тўсмаганини билдиришти.

«Ҳеч ким тўсиқ қўймаган. Бу ерда яқинда 3-4 аёл қиғилган. Қолганлари — тинч аҳоли. Воқеа бўлган жойга Тоқтоғул РИИБидан ҳодимлар боришган. Масалани зудлик билан ҳал қилишган. Маҳаллий яшовчилар билан компания ходимлари учрашиб, сўзлашишга келишишган. 4-сентябрда йўл тўсиш факти рўйхатга олинмаган», — деди ИИМдан.

Қишлоқ яшовчилари икки йилдан бери Узун-Акмат конини ишлатишга қарши бўлишади. Сабаби уларнинг айтишича, бу ерда уран бор.

Бироқ 2016-йили Геология ва минерал ресурслар бўйича давлат агентлиги билдиришича, кон жойлашган ер қатламида уран сезилмаган.

Уран — асосан атом реакторларга ва қурол-яроқларга фойдаланиладиган кам радиоактивли металл. Бу металл заҳарли бўлганлиги сабабли организмга тегиши билан барча аъзоларга таъсир қилади.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева

Сурат: «АКИпресс»