Global Firepower: Дунё армияларининг рейтингида Қирғизистон 108-ўринни олди

763

Халқаро Global Firepower ташкилоти 133 ўлканинг ҳарбий кучларининг индексини баҳолаган. Рейтингда қирғиз армияси 108-ўринни олган.

Ташкилот бир нечта меъёрларни ҳисобга олиш билан рейтинг тузган. Масалан, улар ўлкадаги ҳарбий ҳодимларнинг танқидига, армияга кетган ҳаражатларга, қурол-яроқнинг турига, географик шароитга, тарспорт инфрастра тизимига ва табиат бойликларига эътибор қаратишган.

«Ҳарбий хизматига яроқли одамлар ва инсон ресурслари - асосий восита. Фуқаролари кўп давлатлар албатта, рўйҳатнинг бошида», — деб ёзади ташкилот.

Қирғизистон Ботсвана билан Мозамбик орасида жойлашган бўлиб, 133та давлатнинг орасидан 108-ўринга чиққан.

Global Firepowerнинг маълумотига кўра, айни вақтда Қирғизистон армиясида 13 минг харбий хизмат ўтайди. Яна 10 минг нафари хизматга шай.

Харбий хизматда 2 млн одам яроқли. Ўлканинг ҳарбий ҳаво кучларида, олтита самолёт бор. Улар ичидан тўртаси транспорт. Шу билан бирга Қирғизистонда олтита вертолёт бор бўлиб, улар орасидан иккитаси харбий.

Бундан ташқари текширувлар Қирғизистон армияси 150та танк, 438та харбий зирхли машиналар ва 30та ўзи юрадиган артилерия қурилмалар бор экани аниқланган. Ташкилотнинг маълумотига кўра, ўлка қуролли кучларининг ғазнаси 240 миллион долларни ташкил этади. Қиғизистонда денгиз харбий кучлари йўқ.

АҚШ 2017-йил рейтингига кўра, рўйхат бошига чиққан. Америка 2017-йили қуролли кучларига жами бўлиб, 158 миллиард доллар сарфлаган. Шунингдек, Global Firepower АҚШнинг жаҳон миқёсида энг катта харбий ҳаво кучлари бор эканини ва НАТОда вакиллик қилиб, жаҳон миқёсида иккинчи атом қуролига эгалик қилишини ҳисобга олган.

Албатта Россия билан Хитой иккинчи ва учинчи ўринларга чиқишган.

Марказий Осиёда энг кучли армия Ўзбекистонда бор. У 48-ўринга, Қозоғистон  55-ўринга чиққан. Туркманистон эса, 87 ўринни банд этган. Қирғизистондан кейинги рейтингни Тожикистон туради. У 112-ўринда.

Муаллиф: Метин Жумагулов