Атамбаев: Жануб келинлари каби ҳовли супуринглар

726

Президент Алмазбек Атамбаев Чуй вилоятининг яшовчиларини «чет элликлар олдида уят бўлмаслик учун» йўлда кўриниб турган ҳовлиларнинг тозалигига эътибор қаратишга чақирди. Давлат раҳбари эрта тонгда уйлари олдини супуриб тозалаган жанубнинг келинларини мисол қилди.

Атамбаев Чуй вилоятининг Чон-Таш қишлоғида Суймонкул Чокморов номидаги мактабнинг очилишида нутқ сўзлади.

Президент маҳаллий турғунларни «чет элликлар олдида уят бўлмаслик учун» йўлда кўриниб турган ўзларининг қўралари атрофини тозалигига эътибор қаратишга чақирди.

Унинг айтишича, «Ата-Бейит» тарихий мемориали сайёҳлар орасида маълум, бироқ йўлдаги тартибсизлик уларни Қирғизистон ҳақида бароча фикрларини бузиши мумкин.

«Бугун биз эрталаб биз апрель инқилобининг қаҳрамонлари қўйилган "Ата-Бейит"да қуръон ўқидик. Бу ерда бизнинг буюк ёзувчимиз Чингиз Айтматовнинг қабри бор. Унинг ёнида Үркүндөн ва 1937-йили қатағонда қурбон бўлганлар ётишибди. Бу ер тарихий марказга айланди. Шу сабабли бу ерга яқин жойлашган Таш-Добо, Воронцовка, Арашан, Кой-Таш, Чон-Таш ва бошқа қишлоқлар намуна бўлиши керак. Мендан хафа бўлманг, баъзан чет эллик меҳмонлар келганда уяламан», — деди президент.

Давлат раҳбари эрта тонгда уйлари олдини супуриб тоазалаган жануб келинларини мисол қилди.

«Агар бу ерда мени келинлар эшитаётган бўлса, улар ҳам уйлари олдини супуришса яхши бўларди», — деб билдирди Атамбаев.

Шунингдек у Россия президенти Владимир Путин билан бошқа чет эллик меҳмонлар келган вақтда йўлга улоқтирилган елим идишлар билан елим қоплар ноқулай бўлганини айтди.

Ҳукумат бутун ўлкани, Бишкекни ва Қирғизистоннинг сайёҳлик жойларида чиқинди масаласи борлигини бир неча марта кўтарган. Ҳар йили баҳорда бутун ўлка бўйича умумий шанбалик ўтади. Бундан ташқари ҳар куни шаҳарни чиқиндидан «Тозалик» миниципиал ишхонасининг ходимлари тозалайди.

Ҳар йили фаоллар Иссиқкўл соҳилини тозалаш бўйича акцияларни ўтказишади. Бироқ чиқинди бугунги кунгача ҳал қилинмаган масалаларнинг бири.

Муаллиф: Айдай Эркебаева