Талас: Ногирон қизнинг зўрланиши бўйича жиноят иши қўзғалди

750

Талас вилояти прокуратураси «Зўрлаш» моддаси билан интернатда тарбияланаётган 19 ёшдаги қизнинг ҳомиладорлик факти бўйича жиноий иш қўзғади. Интернат раҳбарияти қиз қариндошлариникига борган вақтда ҳомиладор бўлиб қолганини айтмоқда.

«Азаттык» радиосининг маълумотига кўра, зўрлашга жабрланган қизнинг қариндоши гумон қилинмоқда.

«Меҳнат таътилидан келсам қиз бир оз семириб қолибди. Нима бўлганини ходимлардан сўрасам, кўп овқатланаётганини айтишди. Шубҳаланиб шифокор чақириб, текширтирсам тўрт ойлик ҳомиласи бор экан. Суриштирсак, қиз "мен уйга борганда холаси касалманд боласи билан ташлаб, куёви билан бирга Бишкекка кетган" деди. Қизнинг айтишича, ўша вақтда болани уни мажбурлаган. Шундай ариза ёзиб, прокуратурага ўтказди», — деб билдирди интернат директори Кенжали Орозалиев.

Гумондорнинг онаси Сагинбу Касимбекова боласига қарши барча айбловларни инкор қилмоқда.

Унинг айтишича, қиз уларникига меҳмонга келган вақтда боласи Кундуз билан кўришмаган ва жиноят қилиши мумкин эмас.

«Бу ишда боламнинг ҳеч қандай айби йўқ. Мен 100 фоиз кафолат бераман. Болам беш маҳал намоз ўқийди. Кундуз 20-мартда келиб, 22сида интернатга кетган. Бу вақтда болам шаҳарда эди. У ердан келиб даватга чиққан. Кундузнинг уйга келганини у кўрмаган», — деди у.

Ҳозир 19 ёшдаги Кундуз Бакай-Атадаги қариялар ва ногиронлар муассасасига ўтказилган, ҳозирда унинг ҳомиласи 5 ойлик.

Қизнинг ҳомиладорлиги бўйича 23-августда «Озодлик овози» ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот билдирган, бу вақтда интернат раҳбарияти қиз қариндошлариникига борганда ҳомиладор бўлиб қолиши мумкинлигини билдирган.

Кундуз иккинчи гуруҳ ногирони, у бу йил мактабни битирган, бироқ қариндошлари уни ўзлари билан олиб қолишмаган. Кара-Буура районининг ижтимоий ходими Рахат Айманбетов жабрланган қизнинг онаси ҳам ногиронлигини билдирди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева