«Сентябрь» интернетда «Жалбырак ТВ» сифатида кўрсатилади

784

«Сентябрь» телеканали суд қарорига кўра 28-августда ўз кўрсатувларини тўхтатди. Бироқ у интернетда «Жалбырак ТВ» деган янги ном билан ўз ишини давом эттиради.

«Сентябрь» телеканалининг етакчиси Кайиргүл Урумканова Kloop.kgнинг журналистига берган интервьюсида телеканал номи билан кўрсатувларини YouTubeга ўтиши ҳукуматнинг босимига боғлиқ бўлганини билдирди.

Урумканованинг айтишича, кабел ва рақамли марказлар телеканал кўрсатувларини қабул қилишдан бош тортишган.

«Бир ҳафта аввал биз ўзимизнинг YouTube каналимизни очган эдик, шунда бизни асосий томошабинлар мухожирлар эканлигини тушундик. Материалларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиши улар учун қулай», — деди у.

Шунингдек Урумканова телеканалга нисбатан босим ўтган йили журналистларни президент Алмазбек Атамбаевнинг матбуот анжуманига киритишмагандан кейин бошланганини айтди.

«Шундан сўнг "Сентябрь"га қарши кампанияга старт берилган. Барча давлат органлари бизни аккредитация қилишдан ва тадбирларга чақиришдан бош тортишган», — деди у.

Бишкекнинг Биринчи май район суди 22-августда бош прокуратуранинг арзи бўйича телеканални ёпиш ҳукмини чиқарган. Бунга телеканалдан «экстремистик руҳдаги» материалнинг эфирга чиққани сабаб бўлган.

Бош прокуратура 2016-йили ёпилган каналнинг аналог форматида Жалолободда кўрсатилган материалини «экстремистик» деб топган.

Урумканова «Сентябрь» телеканали ўша йили 2016-йили рақамли форматдаги кўрсатувларга ўтганини ва ёпилган каналга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, телеканал Ўш област ИИБнинг собиқ раҳбари Абдилда Капаровнинг эфир вақтида Қирғизистонда ўзбек ҳукумати байроғи билан мадҳияси янгарагани «бўлмаслиги кераклигини» билдирганини кўрсатган.

«Асосий мавзу» теледастури асосида Капаров 2014-йили Ўш вилоятининг Аравон районидаги «Маткасимов» мактабининг 90 йиллик маросимини нишонлаш мақсадида турғунлар Ўзбекистон мадҳиясини тинглаб ва ўзбек ҳукуматининг байроғини қўлларида ҳилпиратишганини айтган.

Кейинчалик Капаров 2017-йилнинг 21-июнида «жамоатчилик олдида конституциявий тизимни куч билан ўзгартиришга ундагани» бўйича тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинган. Бироқ у ўз айбини тан олмаган.

«Сентябрь» телеканали Қирғизистонда бир ярим йил олдин очилган. Телеканал 1-апрелдан бошлаб Бишкекда ва Чуй вилоятларида кўрсата бошлаб, бир неча ойдан кейин ўлка бўйича эфирга чиқа бошлаган.

Муаллиф: Александра Титова