Мутахассисларнинг таҳминий ҳисобларига кўра Қирғизистондаги ҳар бир учинчи ўсмир спиртли ичимлик истеъмол қилади. Бундан уларнинг ўзлари ҳам тонишмайди. Лекин кўнгил хушликлар бу билан чекланмай, тинмай ўсиб бормоқда. Ҳозирги вақтда мактаб ўқувчилари орасида алкоголизмга токсикомания ҳам қўшилди.
Мақоланинг асли «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган. Муаллиф — Бактигуль Чинибаева.
Пойтахтда 9-синфда ўқиган бу қиз ичкилик билан зарарли моддаларни истеъмол вилганларнинг орасида энг яхши ўқиган, яхши оиладан чиққан дўстлари ҳам борлигини айтди:
13-14 ёшдаги дўстларимни ичиб, маст бўлиб юрганини кўп кўряпман. Бу албатта жуда ғазабимни келтиради. Сабаби уларнинг тарбияси бузиляпти. Масалан, мени жуда ҳам яхши дўстим бор. У фақат бешга ўқийди, намунали бола. Уни уйда ота-онаси жуда яхши кўради. Шу билан бирга биология фани бўйича халқаро олимпиадаларга иштирок этади. Мана шу бола ҳозир ичкиликка берилиб кетган. Мени ёшимдагилар спиртли ичимликларнинг барча турини ичишади, ароқ, пиво, коньяк, вино. Тамаки чекишади, бунинг устига карб ҳидлашади.
Ўсмир қиздан "карб ҳидлаш" нима эканлигини сўраганимизда, у жавоб беролмади.
Карбнинг маъносини қидириб, Бишкекдаги Наркология марказининг ўсмирлар бўлимига кирганимизда шифокорлар ташқи томонида КАРБ деан ёзуви бор кичик баллонни кўрсатишди. Кейин билсак бу баллон билан автомашинанинг карбюраторини тозалашар экан. Ўсмирнинг наркологи Елена Бородина ҳар ойда камида йигирма мактаб ўқувчиси карбдан заҳарланиб келаётганини айтиб, баллончани ўзига сепиб ҳидлайди деб тушунтирди:
- Мана шу заҳарли моддани ҳидлаган қизлар, болалар заҳарланиб бизга келишади. Мана, қўлимдаги бу йигирмадан ортиқ беморларнинг тизмаси, улар ҳам шу моддадан заҳарланганлар. Тўққиз ёшдан 18 ёшгача бўлганлар тушмоқда. 18 ёшдан ўтганларни катталарнинг наркологиясига юборамиз. Бироқ энг ёмон томони улар токсикоман бўлиб, шу моддага тобе бўлиб қолишмоқда. Кимёвий йўл билан роҳат олишга хумор бўлган болалар кейин оғир моддаларни, таблеткаларни, гиёҳванд моддаларни чекишади.
Ўсмирлик даври жуда мураккаб бўлганлиги учун боланинг заҳарли моддалар билан шуғулланиб юрганини ишдан вақт ажратолмаган ота-она сезмай қолишини огоҳлантирган мутахассис болалар заҳарлардан карб, клей ҳидлаётганини, одеколон сепиб ёки қизлар қўлимни лакладим деб, сақич чайнаб яширишини айтиб, карб, клей каби ҳозирги ўсмирлар орасида кенг тарқалаётган заҳарли моддаларнинг зарарига тўхталди:
- Карб заҳарли модда бўлганлиги учун организмга жуда катта зарар келтиради. Уни сепганда ўпка орқали ўтиб, бронхларни жабрлайди. Бир неча сониядан кейин мияга ўтади. Кейин боланинг ёдда сақлаш қобиляти йўқолади. Бола ҳеч нарсага қизиқмай қолади. Кейин шуни ҳидлагиси келаверади. Аввал дўстлари билан бошласа, тобелик ортган сари ўзи ёлғиз ҳам ҳидлайди. Масалан, жуда ҳам шўх фарзандингиз бор дейлик. Кейин у бир куни кўзлари қизариб, агрессив бўлиб қолди. Ёки тунда ухламай, кундузи бошини кўтара олмаса, овқатни керагидан ортиқ еса, уйдан қоча бошласа, унда у шундай моддаларнинг таъсирига учраган бўлади. Нима учун ҳидлашади? Сабаби улар маст бўлиб бебошлик қилиб, галлюцинацияларни кўришади. Уларга кимёвий модданинг ҳиди ёқади. Бироқ энг асосийси улар дўстларига қўрқмас, ботир бўлиб кўрингиси келади. Бундай йўлга кўпроқ уятчан ўсмирлар қадам қўйишади.
Заҳарли моддаларга тобеликни даволаш агар ўсмир бир-икки марта ҳидласа осон бўлади. Бироқ кучайиб кетган вақтда уни даволаш ойларни, йилларни талаб қилиб, фақатгина нарколог эмас, оилавий руҳшуноснинг ёрдами ҳам керак бўлади.
“Ҳар бир учинчи ўсмир алкогол истеъмол қилади”
Мутахассислар яқинда ижтимоий сўров олиб бориб, Қирғизистондаги ҳар бир учинчи бола тўйларда ёки ота-онаси меҳмон кутганда ароқ ичиб кўрганини аниқлашган. Одам қанчалик эрта ичимлик ичса, унга тобе бўлиш шунчалик тез амалга ошишини Елена Бородина огоҳлантирди. Болалар орасида эса бундай одатларнинг кўпайиб бораётганини ўсмирлар руҳшуноси Ирина Алимкулова таъкидлаб, сабабларига тўхталди:
- Бола нима учун бундай ёмон одатга бормоқда деб текширилганда, муаммо фақатгина ўсмирда эмас, уни ўраб турган бегона оилада эканлигини аниқлаймиз. Бола сабабсиз ичкиликка ёки заҳарли моддаларга берилмайди. Сўзсиз турда оиласида бир муаммо уни шунга туртади. Нима учун биз руҳшунослар ҳар доим шу ерда ишлаймиз? Сабаби болага руҳшуноснинг ёрдами жуда муҳим. Агар ота-оналар боласини ичимлик ичганини сезиб ёки кўриб қолса, ҳеч қачон уни жазолашга шошилмаслиги керак. Таъқиқлаш ва жазолаш билан ҳеч қачон яхши натижага эришиб бўлмайди. Масалан, мени беморларим орасида ота-онаси батареяга боғлаб қўйганлари ҳам бўлган. Айримлари қамаб қўйишади. Бу муаммони ҳал қилиш йўли эмас.
Жазолаш нотўғри
Ижтимоий муаммолар, миграция, ота-оналарнинг бири ичимликка берилиши ва бола билан сўзлашишнинг оддий йўлини топа олмаслик, гормонал ўзгариши юқори бўлган ўсмир учун катта зарар бўлишини мутахассислар огоҳлантиришади. Шунингдек, сўнги вақтда ёшлар орасида машҳур бўлган интернетдаги, ижтимоий тармоқда ҳам алкоголизм билан заҳарли моддалардан фойдаланишга, уларга боғланиб қолишга туртки бериб, ўсмирлар тенгдошларига "крутой" кўриниш учун бу моддалардан фойдаланмоқда дейди Ирина Алимкулова.
Руҳшунослар болани ароқ, шароб ичиб ёки зарарли модда ҳидлаб юрганини сезган ота-она уни калтаклаб, жазолаб, тийиб тўхтатмай ёки ташлаб қўяди деб бефарқ бўлмай, вақтида сўзлашувлар олиб боришни, унинг биринчи навбатда оиладаги тинчликни, гармонияни сақлашга ундашади.
Алкогол ва заҳарли моддалардан фойдаланишда ҳар йили дунёда 2,5 миллион киши вафот этмоқда. Уларнинг кўпи кучга тўлган ёшлар ва ўсмирлар. 15 ёшдан 59 ёшгача бўлган эркакларнинг ўлимининг сабаби алкогол ва гиёҳванд моддалар эканлигини дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантирди.