Москва: Ёнғинда ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг яқинлари босмахона эгасига қарши чиқарилган ҳукмдан шикоят қилишади

650

Москвадаги нашриётда ёнғинда ҳалок бўлган 14 қирғизистонлик қизларнинг қариндошлари 2,5 йил ётоқ қамоғига кесилган ишхонанинг бош директори Сергей Москвинга чиқарилган ҳукм бўйича арзланишади. Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ҳукмни «енгил» деб аташмоқда.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг қариндошларига ҳукмдан арзланишга ёрдам беришини билдирди.

Нашриётнинг бош директорига 2,5 йил ётоқ қамоғига ҳукм қилган. Қизларнинг қариндошлари суд унга «енгил жазо» берди деб ҳисоблашмоқда.

«Элчилик ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг қариндошларига суд орқали ҳун тўлаб бериш масаласи бўйича Россиянинг компетентли органлари билан ишлаш […] давом этаётганини маълум қилиб турган», — деб билдиради Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги.

Москвада 27-августда ёнғинда ҳалок бўлганларнинг хотирасига бағишланган акция ўтди. Унга Москвадаги қирғиз диаспорасининг вакиллари, фуқаровий фаоллар ва ҳалок бўлганларнинг қариндошлари иштирок этишган.

«Яқинларига ҳамдардлик билдирган ва далда бўлган сўзлар элчилик ходимлари томонидан, давлат миграция вакиллигининг хизматидан, оқсоқоллар кенгашининг вакиллари ва диаспораларнинг жамоатчилик ташкилотлари томонидан айтилди», — деб билдирди элчилик.

Москвинга нисбатан ҳукм 17-августда чиққан. Шунингдек суд нашриётнинг бош инженери Антон Яцковга қарши қарор ҳам чиқарган. Унга нисбатан 3,5 йил ётоқ қамоғига қамаш ҳукми қаралган.

Москвинни ҳам, Яцковни ҳам инсон ўлимига олиб келган «ёнғин хавфсизлик қоидаларини бузиш» бўйича судлашган.

Қирғизистонликларнинг ўлими

Нашриётдаги ёнғин 2016-йилнинг ёз фаслида бўлган. Натижада 17 киши ҳалок бўлган, уларнинг орасида 14 қирғизистонлик қиз бўлган.

Тергов версияси бўйича, ёнғин носоз электр ёруғи чиқарувчи ускуна сабабли бўлган. Ёнғин нашриёт ичидаги заҳарловчи моддаларнинг оқибатида тез тарқалиб, бинони қоплаган.

Россиялик уч қиз ва қирғизистонлик 14 қиз тўртинчи қаватдаги кийим алмаштириш хонасига қамалиб қолиб, тутундан заҳарланиб ўлган. Ёнғин тез тарқалгани сабабли бинодан чиқиб кетиша олмаган.

Москва ФҲМнинг бош бошқармаси маълумотига кўра, ёнғин қурбоналари ёпиқ хонада бўлганлиги сабабли қутқарувчилар деворни бузиб киришга мажбур бўлишган.

Қизларнинг нашриётда ҳалок бўлиши Қирғизистонда шов-шув яратган. Фуқаролар мотам маросимига келиб, Бишкекдаги Уркуя Салиеванинг ёдгорлигига гул қўйишган.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева