Атамбаев Сапар Исаков тўғрисида: «Ўзим тарбиялаган йигит»

653

Президент Алмазбек Атамбаев яқинда премьер-министр бўлиб сайланган Сапар Исаковни «мен ўзим тарбиялаган йигит» деб атади. Шунингдек Атамбаев янги сайланган ҳукуматга ишонишини айтди.

Атамбаев бу ҳақда Ўш вилоятининг Ўзган районида ер кўчки натижасида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва жабрланганлар билан учрашув вақтида билдирди.

«Ўзим тарбиялаган ёш йигит премьер-министр бўлди. Ҳукуматга ёшлар келди. Улар мен бошлаган йўлни давом эттиришига ишонаман. Улар ниҳоясига етмаган ишларни, унинг ичида Ынтымак қишлоғини битирилишини ҳам назорат қилади», — деди у.

Атамбаев Сапар Исаковни бир неча марта ўзининг «ўнг қўли» деган.

Исаковни 25-августда премьер-министрлик лавозимига тайинлашган. У бу хизматга президент сайлови учун премьерликдан кетган Сооронбай Жээнбековнинг ўрнига келди.

Сўнги йиллари Исаков хизмат поғонасида олдинга кўтарилди. январь ойининг ярмида у президент аппаратининг ташқи сиёсат бўйича алоқа бўлимининг етакчилигидан кетиб, президент аппарати етакчисининг биринчи ўринбосари хизматига келган.

2017-йилнинг март ойида президент уни президент аппаратининг етакчиси қилиб тайинлаган.

Атамбаев президент бўлиб келгунча Исаков собиқ қулатилган давлат раҳбари Курманбек Бакиевнинг ўғли билан ишлаган. У 2010-йилдаги инқилобдан кейин Бакиевлар бошқарга ривожлантириш, инвестиция ва инновация бўйича марказий агентликнинг ташқи алоқа бўлимини бошқарган.

Сапар Исаков инқилобдан кейин янги келган вақтли ҳукуматда ишлай бошлаган.

Муаллиф: Александра Титова