Суд "Сентябрь" телеканалини ёпиш ҳукмини чиқарди

698

Бишкекнинг Биринчи май район суди «экстремистик материаллари» учун «Сентябрь» телеканалини ёпиш бўйича қарор чиқарди. Телеканал вакиллари бу қарордан арзланишларини билдиришди.

Телеканалнинг вакили Кайиргүл Умурканова Kloop.kgнинш журналистига Бишкекнинг Биринчи май район суди «экстремистик материаллар» учун «Сентябрь» телеканалини ёпиш қарорини чиқарганини билдирди.

Телеканалга қарши аризани бош прокуратура берган. Унга телеканалнинг Ўш вилояти ИИБнинг собиқ раҳбари Абдилда Капаровни «Жээнбековни танқид қилган» сўзини чиқаргани сабаб бўлган.

Шунингдек қайси Жээнбеков тўғрисида сўз бўлаётгани номаълум: мухолифатчи Равшан Жээнбеков ҳақидами ёки собиқ парламент спикери Асилбек Жээнбековми, ҳозирги КСДП партиясидан президентликка сайловга номзод бўлаётган собиқ премьер-министр Сооронбай Жээнбеков тўғрисида сўз бўлаётгани номаълум.

Капаров 2017-йилнинг 21-июнида «жамоатчилик олдида конституциявий тизимни куч билан ўзгартиришга ундагани» бўйича 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Ўш ИИБнинг собиқ раҳбари аввалги спикер Асылбек Жээнбековни 2015-йили бўлган мухолифатнинг қурилтойида 2010-йили Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро низолар вақтида қурол-яроқларни ташиди деб айблаб танқид қилган. Капаров шунингдек Сооронбай Жээнбековни ҳам танқид қилган.

«Капаров бевосита эфир вақтида Жээнбековни танқид қилган ва бу "Сентябрь" аналог телеканалидан эфирга берилган», — деди Умурканова.

Умурканованинг айтишича, бош прокуратуранинг аризалари уларнинг телеканалига тегишли бўлмаслиги керак, сабаби Капаров билан бўлган эфирни 2016-йили ёпилган «Сентябрь» аналог телеканали Жалолободда намойиш қилган.

«Бу материал ўтган йили аналог форматида Жалолободда кўрсатилган. Бу канал ёпилган, у йўқ», — деб айтди Умурканова.

Унинг айтишича, «Сентябрь» 2016-йили рақамли кўрсатувга ўтган ва каналдан ҳеч қачон экстремистик кайфиятдаги материаллар намойиш қилинмаган.

Муаллиф: Рустам Халимов