Чуй вилояти: Ҳайдовчи тўрт кишини уриб кетиб, ўлдирган

772

Чуй вилоятининг Сокулук районида ҳайдовчи ҳайдовчи машинани бошқаролмай қолиб, йўл четида турган тўрт кишини уриб ўлдирган. Ҳалок бўлганлар орасида 10 ёшдаги бола бор. Милиция ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган деб гумон қилмоқда.

Чуй вилоятининг патруль милицияси йўл ҳалокати 22-августда Қуйи Чуй қишлоғида бўлганини билдирди.

Маълумотга кўра, «Мерседес» русумидаги машинанинг ҳайдовчиси машинани бошқаролмай йўл четидаги одамларни уриб кетган.

Қурбон бўлганлар орасида 10 ёшдаги бола билан уч аёл бор, ҳаммаси олган жароҳати сабабли воқеа бўлган жойда ҳалок бўлган.

Маҳаллий турғунлар йўл ҳалокати сабабчисини милиция келгунча қўлга олишган. Уларнинг айтишича, ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган.

«Қўлга олинган одам 47 ёшдаги қўшни Янги ер қишлоғининг турғуни бўлган. Гувоҳлар ҳайдовчи маст ҳолатда эканлигини айтишмоқда, ҳозирда уни милиция ходимлари наркологияга олиб кетишди», — деди Чуй вилояти бўйича патруль милиция бошқармасининг матбуот котиби Тилек Исаев.

Унинг айтишича, ҳалок бўлганлар йўл четида маршрут такси кутишаётган бўлган. «Мерседес»нинг ҳайдовчиси жабрланмаган.

«Мерседес»нинг ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғалади. Воқеа содир бўлган жойда тергов гуруҳи иш олиб бормоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева