Бишкек: Қора ёғоч тўқайида қизни зўрлаган уч йигит қўлга олинди

750

Милиция Қора ёғоч ўрмонида 16 ёшли қизни мажбурлашда гумон қилинаётган уч болани қўлга олди. Мазкур факт бўйича жиноий иш қўзғалиб, болалар тергов  изоляторига қамалди.

Бишкек ШИИБидан билдирилишича, воқеа 13-августда соат 22:00лар атрофида бўлган. 16 ёшдаги икки ўсмир Қора ёғоч ўрмонида сайр қилиб юрган вақтда уч бола уларга ҳужум қилган.

«Зўравонлик билан куч қўллаб, улар ўсмирларнинг телефонларини тортиб олишган, шундан сўнг қизни йигитнинг кўз олдида зўрлашган», — деб айтишди милициядан.

Гумондорлар 18-августда қўлга олинган, улар Жалолобод вилоятининг яшовчилари эканлиги аниқланди. Зўравонлик ва қароқчилик факти бўйича жиноий иш қўзғалиб, улар икки ойга тергов изоляторига қамалди.

Қирғизистоннинг жиноят ва жазо кодексига кўра, вояга етмаганларга зўравонлик қилгани учун 15-20-йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қаралган.

Тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева