Қирғизистонликлар «Мегаком»ни беш йилга бўлиб тўлаш йўли билан сотишдан бош тортди

828

Давлат мулк фондига «Мегаком»ни беш йилга бўлиб тўлаш йўли билан 13 млрд сомга сотиб олиш бўйича қирғиз фуқаросидан таклиф тушган. Бундай келишувлар бўлиб тўлаш йўли билан амалга оширилмаганлиги туфайли ва таклиф қилинган пулнинг миқдори аввал эълон қилинган баҳодан паст бўлгани сабабли таклифдан бош тортишган.

Давлат мулк фондининг матбуот хизмати «Мегаком»ни беш йилга бўлиб тўлаш билан 13 млрд сомга сотиб олиш бўйича билдирув тушганини тасдиқлади.

«Бундай билдирув бизга келган, бироқ қонунда бўлиб тўлаш йўли билан сотиш қаралган эмас. Шунингдек, у [компанияни сотиб олишни хоҳлаган] киши "Мегаком"нинг қабул қилинган 13 млрд 700 млн сомдан паст 13 млрд сом баҳони таклиф қилган», — деб билдиришди фонднинг матбуот хизматидан.

Давлат мулк фондининг раҳбари Болсунбек Казаков алоқа операторини сотиб олиш учун пулни бир ойлик муддатда ўтказиш кераклигини билдирди.

«Альфа Телеком» («Мегаком» алоқа операторини) 2016-йилдан бери сота олишмайди. Компаниянинг дастлабки баҳоси 19 млрд сом деб белгиланган эди.

Бироқ компанияни сотиб олиш бўйича уч марта ким ошди савдосида сотиб олиш учун бирорта ҳам билдирув тушмаган. Шу сабабли унинг баҳоси 13 млрд 700 млн сомга камайтирилган.

Давлат мулк бошқарув фонди алоқа операторини бевосита сотиш усули билан сотишга қарор қилган. Сотиб олишни истаганларнинг таклифлари бир ой давомида қабул қилинади.

Шунингдек сотиб олувчи компаниянинг барча суд ишлари бўйича жавобгарликларни ўзига олишга мажбур.

Россиялик Penwell компанияси августда Қирғизистон ҳукуматидан «Мегаком»ни ноқонуний босиб олиш учун 200 млн доллар талаб қилган.

Компания вакиллари 2006-йили «Мегаком» уларнинг маблағи эвазига тузилганини айтишмоқда, 2008-йили операторни Максим Бакиев рейдерлик йўли билан тортиб олгандан кейин Penwell компанияда ўзининг улушини йўқотган.

Давлат мулк фондининг раҳбари Болсунбек Казаков «Мегаком»ни сотишда ҳеч қандай қийинчиликлар бўлмаслигини билдирди. Унинг айтишича, Penwell компаниясининг халқаро судга мурожаати учун ҳеч қандай юридик далиллар йўқ.

«Мегаком» Қирғизистондаги уч йирик алоқа операторининг қаторига киради. У уч миллиондан ортиқ абонентга хизмат қилади ва деярли бутун ўлкани эгаллайди.

Вақтли ҳукумат 2010-йили компаниянинг 49 фоиз акциясини миллийлаштирган. Шундан тўрт йил ўтгандан сўнг «Мегаком» тўлиғи билан давлат тасарруфига ўтган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева