ОАВ: Чехиянинг махсус хизмати Liglass Tradingнинг ГЭС бўйича шартномасини текшира бошлади

684

Чехиянинг ахборот хавфсизлик хизмати (BIS) Liglass Trading Қирғизистонда ГЭС қуриш бўйича тендерни ютиб олишини текшира бошлади. Бу ҳақда «Лидове новини» чех газетаси ўз манбааларига таяниб билдирди.

«Лидове новини» газетасининг маълумотига кўра, текширув Чехия премьер-министри Любомир Заоралекнинг илтимоси билан бормоқда. Газетанинг махсус хизматдаги маълумот манбааси Заоралек BISни текширув билан шуғулланишини илтимос қилганини айтган, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Liglass Trading — Юқори Норин ГЭСи билан 10 кичик станция қуриш бўйича тендерда ютиб олган чехиялик компания. Бироқ журналистлар мазкур компаниянинг бундай лойиҳа учун тажрибаси йўқлигидан гумон қилишган.

Нашрга расмий турда текширув бўлаётганини ҳеч ким тасдиқламаган, бироқ «Лидове новини» мустақил уч маълумот манбаадан бу бўйича тасдиқнома олган.

Нашр ўзининг мақоласининг ярмида Қирғизистон президентининг аппарат раҳбари Сапар Исаковга ҳам эътибор қаратган, унда журналистлар Исаковни чех компаниясининг манфаатларини Қирғизистонда ҳимоя қилаётганидан гумон қилишган.

Чех президентининг канцелярия раҳбари Вратислав Минарж 2016-йили кузда Исаковга хат жўнатган, хатда у Liglass Tradingни ҚИрғизистонда ГЭС қуришга лаёқати бор компания қатори таклиф қилган.

Минаржнинг ўзи «Лидове новини» газетасига сўнги икки ой ичида Исаков билан 40 марта, 23 марта августда ва 18 марта июль ойида сўзлашганини айтган.

Liglass Trading атрофидаги можаро

Давлат енгил саноат комитети 2017-йилнинг май ойида Қирғизистонда ГЭС қуриш бўйича тендер эълон қилган. Танлов ғолиби деб Liglass Trading компанияси топилган.

Ҳукумат Liglass билан шартнома имзолаган, ҳужжатга кўра, чех компанияси Юқори Норин ГЭСи билан 10 кичик станция қуриши керак.

Liglassгача Юқори Норин ГЭС лойиҳаси бўйича россиялик «РусГидро» компанияси шуғулланган, бироқ қирғиз ҳукумати бу компания билан шартномани бекор қилган. Президент Алмазбек Атамбаев «Русгидро» Россиянинг «иқтисоди суслашаётгани» сабабли ГЭС қуролмаслигини билдирган.

Liglass Trading атрофидаги можаро чехиялик ва қирғиз журналистларининг компанияни «ҳаражатли» деб номланган мақолаларидан кейин бошланган. 2014-йили мазкур фирма тахминан 50 минг доллар ҳаражатга учраган. Бироқ Қирғизистон давлат енгил саноат комитети Liglass Trading ҳисобида 383 млн евро борлигини билдирган.

Компания раҳбари Михал Смеликнинг айтишича, қурилишга сарфланадиган маблағнинг кўпи унинг шахсий пули бўлган.

Август ойининг бошида «Электр станциялар» компаниясининг ҳиссадорлари чех компанияси билан бўлган шартномани қабул қилган. Шартномага кўра, Liglass Trading Норин билан Акбулунг ГЭСларини қуриш учун 230 млн доллар ажратиши керак.

Муаллиф: Метин Жумагулов