Бишкекдаги инсон ҳаётига зомин бўлган ЙТҲ: Милицияонер икки ойга ТИЗОга қамалди

693

Икки кишининг умрига зомин бўлган йўл транспорт ҳалокатига сабабчи бўлган милиция ходими икки ойга ТИЗОга қамалди. Бу ҳақда Бишкек ШИИБдан билдиришди.

Беш машина иштирокидаги воқеа 18-августда Бишкек марказида бўлган. Милиция версияси бўйича, йўл ҳалокатида айбдор маст ҳолатда машина бошқариб кетаётган Ленин РИИБининг ходими бўлган.

Бишкек ШИИБдан билдиришича, милиционер икки ойга қамоққа олинган. Йўл ҳалокати бўйича жиноий иш қўзғалди.

Тезкор маълумотлар бўйича, милиция ходими «Тойота Виндом» русумидаги машинани бошқарган. Машина Айтматов проспектида кетаётиб «Мазда» русумидаги автомобиль билан тўқнашган.

Натижада «Мазда» ирғиб барып йўл четида турган машиналарга тегиб, «Мазда»нинг икки йўловчиси воқеа содир бўлган жойда ҳалок бўлган.

Бишкек ШИИБининг матбуот котиби Адил Оморовнинг айтишича, йўл ҳалокатининг айбдори Ленин РИИБининг милициясини старшинаси бўлган, у куч органларида 2011-йилдан бери ишлаган. Ҳалокат вақтида у маст ҳолатда бўлган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева