Атамбаев Жээнбековнинг хизматдан кетиши бўйича аризасини қабул қилди

630

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков президентликка номзод қатори расмий рўйхатдан ўтгандан сўнг хизматдан кетиш бўйича ариза ёзди.

Президент Алмазбек Атамбаев 21-августда премьер-министрлик лавозимидан кетиш бўйича аризасини МСК Жээнбековни президент сайловига номзод қатори рўйхатдан ўтказгандан сўнг бир неча чоат ўтиб қабул қилди.

Атамбаев Жээнбеков «ишончни оқлад», унинг ҳукумати сўнги олти йилда «ҳаммасидан энг яхши» бўлди деб билдирди.

Жээнбеков ўз навбатида «административ ресурсдан фойдаланиш атрофида» келишмовчиликлар бўлмаслиги учун Қирғизистон президентлик сайловининг натижасини кутмасдан янги ҳукуматга эга бўлиши керак деди.

«Сиз доим бу мухолифатни қўлладингиз, эл сизни биргина ташаббусчи демасдан, адолатли сайловнинг кафолати деб ўйлайди. Шу сабабли мени истеъфога кетиш илтимосимни қабул қилишингизни сўрайман. Мен учун барча номзодларга бир хил шароит тузилганидан гумонлар бўлмаслиги мақсадида сайловда ғолиб бўлишим жуда муҳим », — деб айтди Жээнбеков президентга.

Сооронбай Жээнбеков — бўладиган президентлик сайловига ҳукуматнинг социал-демократлар партиясидан (КСДП) номзод. Унинг номзодлиги партиянинг 15-июлда ўтган қурилтойида кўрсатилган.

Атамбаев ҳам уни «ҳақиқатгўй» деб атаб, Қирғизистон учун «яхши танлов» бўлишини билдирган.

Жээнбековни президентликка кўрсатилиши бошқа номзодлар томонидан айтилган танқидларга сабаб бўлди. Масалан, собиқ премьер-министр Темир Сариев уни тарғибот ишларини олиб боришда «лавозимдан фойдаланиш» бўйича айблаган. Бироқ МСК премьер-министр томонидан қонун бузиш белгиларини топмаган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Қирғиз Республикасининг сайти