Қирғизистоннинг патрул милициясининг бош бошқармаси сентябргача текширувларни олиб боради. Ҳуқуқ тартибот органлари шубҳали машиналар билан буюмларни текширади.
Патрул милицияси ҳар бир «шубҳали» машинани тўхтатиб текширади. Патруль милицияси раҳбарининг ўринбосари Иманали Саркуловнинг айтишича, бу текширув биргина теракт хавфига боғлиқ эмас, келаётган мустақиллик байрамини нишонлаш билан ўқув йилининг бошланишига ҳам боғлиқ.
«Қайси машина ва ҳайдовчи шубҳали эканлигини айтиш қийин, энг асосийси бу [автомобилни] йўл ҳаракати иштирокчисини юриш-туришига боғлиқ», — деди Саркулов.
МХДҚ хавф Сиражиддин Мухтаров номли киши бошқарган «Жамоат тавҳид ва Жиход»ҳаракати томонидан бўлиши мумкинлигини билдирмоқда. Қирғизистонда у 2016-йилнинг августида Хитой элчилигида теракт уюштиришда айбланган.
МХДҚ 2017-йилнинг июнь ойи охирида чегараларга яқин ҳудудларда бир нечта теракт уюштиришни режалаштирган тўрт қирғизистонликни қўлга олган.
Тергов версияси бўйича қўлга олинганлар терракт уюштириш учун қўлда тайёрланган портловчи моддалар билан ўқ отувчи қуроллардан фойдаланмоқчи бўлишган. Ушланганларнинг ҳаммаси МХДҚнинг ТИЗОсига қамалган.
Муаллиф: Алмаз Эшбаев