Жээнбеков 21 августдан премьер-министр лавзомидан кетиши керак

700

КСДП фракциясининг депутати Рискелди Момбеков 21-августда Сооронбай Жээнбеков президент сайловида иштирок этиш учун ҳукумат раҳбари хизматидан кетишини билдирди.

Депутат Момбековнинг айтишича, ҳукуматнинг 21-августда бўладиган йиғинида Сооронбай Жээнбековни истеъфога кетиши расмий эълон қилинади.

Жээнбеков президентлик сайлови вақтида премьер-министрлик ваколатларини вақтинча тўхтатади. Агар у президент бўлиб сайланмаса, ҳукумат раҳбари лавозимини қайта эгаллай олади.

Сурат: Султан Досалиев

Премьер-министр ваколатларини тўхтатган вақтда унинг ўрнига ҳукумат раҳбари вазифасини бажаришга биринчи вице-премьер министр Мухамметкалий Абулгазиев келади.

Бироқ қирғиз интернети ва айрим ОАВлари келаси йиғинда премьер-министрлик лавозимига 40 ёшдаги сиёсатчи Сапар Исаков номзодлиги кўрсатилишини ёзишмоқда.

Сурат: Султан Досалиев

Президент аппаратининг раҳбари лавозимини эгаллаб, давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг «ўнг қўли» бўлган Сапар Исаков бу бу маълумотларга изоҳ бермади.

Аввалроқ ОАВлари билан қирғиз интернети Сапар Исаков президентликка номзод бўлишини ёзишган, бироқ сиёсатчи 2017-йилнинг май ойида сайловда иштирок этмаслигини ваъда қилган.

Қирғизистон президентини сайлаш жорий йилнинг 15-октябрида бўлади. Ҳозирда мазкур лавозим учун 50дан ортиқ номзод курашмоқда.

Муаллиф: Алмаз Эшбаев