Жалолобод вилояти Чотқол райони Терак-Сой қишлоғидаги турар-жой 18-август куни тунда бутунлай ёниб кетган. Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар йўқ, бироқ воқеа оқибатида кўп қаватли уйнинг 29 яшовчисининг барча уй жиҳозлари куйиб кетган.
Уйнинг яшовчилари турар-жойнинг қолиб, барча уй мулклари, ҳужжат, пуллари ҳам ёнган. Кўп қаватли уйда умумий бўлиб 29 киши яшаган.
ФҲМнинг район бўлимининг раҳбари Алтинбек Сулайманов турғунлар ҳозирча қариндошлариникига жойлаштирилганини билдирди.
Мазкур маҳкамада вақтинча яшаш учун турғунларга чодирларни ўрнатиб бериш масаласи ҳал қилинмоқда.
Маҳаллий ҳукумат органлари ҳар бир оилага озиқ-овқат ва бошқа гигиена воситалари учун 20 минг сомдан ажратган. ФҲМ ёнғин сабабларини текширмоқда.
Муаллиф: Метин Жумагулов