Туялар, жангчилар ва рақслар: Osh Fest суратларда

1144

Ўш шаҳрида биринчи бор туризм фестивали бўлиб, тадбирда ҳақиқий карвон Ўш йўлларидан ўтди. Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар шарқий бозор, ўрта аср жангчилари ва миллий рақсларнинг гувоҳи бўлишди.  

Ўш шаҳрида 19 август куни об-ҳаво очиқ ва мусаффо бўлди. Ушбу куни шаҳар кўчаларидан чинакам OSH Fest  шарқий карвон йўли ўтди.

Фестиваль Ўш сайёҳлик йўналиши ва шаҳар мэрияси томонидан USAIDнинг тадбиркорликни ривожлантириш лойихаси  кўмагида уюштирилди.

Ушбу тадбир  Ўш шаҳрида ўтказилган илк сайёхлик фестивали бўлиб ҳисобланади.

“Биз бундай тадбирлар орқали турли давлатлардан келган сайёхларнинг эътиборини жалб этамиз деб, умид қиламиз. Насиб қилса, яна бирор куни шаҳар ахолиси учун  шундай очиқ осмон остида ташкил этилади. Умид қиламизки кейинги йили бундан хам кўпроқ кишилар бизнинг сафга қўшилади”- дейди сайёҳлик бўйича министр ўринбосари Азамат Жаманкулов.

Фестивалда маҳаллий ҳунармандлар, қирғиз, ўзбек драма театрлари ва қўғирчоқ театрининг актёрлари иштирок этди.

Фестивалга маҳаллий аҳоли вакиллари, сайёҳлар ва турли ҳудудлардан келган меҳмонлар ташриф буюрди. Уларнинг айримлари фестивал хақида ижтимоий тармоқлардан хабар топиб, айнан тадбирни кўриш мақсадида Ўш шаҳрига келишган.

Ўшликлар OSH Fest фестивали ҳар йили ўтказилиб,  Ўш шаҳрига сайёҳларнинг эътиборини қаратишда ёрдам беради деб умид қилади.

Карвоннинг ўтиши учун шаҳарнинг айрим кўчаларида транспорт харакатлари чекланиб, юзга яқин милиция ходимлари хавфсизликни таъминлаб турди.

Муаллиф: Даниль Усманов