Текебаев ва Чотонов мол-мулкини мусодара қилиш билан, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

797

Бишкекнинг Биринчи май район суди мухолифатчи Омурбек Текебаев ва Дуйшонкул Чотоновнинг мулкларини давлат ҳисобига ўтказиш билан бирга саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.

Текебаевни порахўрлик ва бир миллион АҚШ доллар пора олганлиги бўйича айблашган, Чотоновни эса жиноятни амалга оширишда васитачи деб топишган.

Сўнги соатлардаги энг асосий маълумотлар:

Мухолифатчи Омурбек Текебаев билан собиқ фавқулотда ҳолатлар министри Дуйшонкул Чотоновга қарши мулкларини давлат ҳисобига ўтказиш билан саккиз йил озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиқди.

«Ата Мекен» партиясидан депутат Аида Салянова журналистларга берган итервьюсида Биринчи май район судининг қарори кутилгандай бўлганини билдирди. Сиёсатчининг адвокатлари суд қарорини иккинчи инстанциядаги судда арзланишади. Салянованинг айтишича, бу сиёсий буйруқ, бундай «адолатсиз» қарор чиқарган судлар келажакда «жазоланади».

Суд ҳукмни 40 дақиқа ўқиди. Ҳукм чиқиши билан мухолифатчининг тарафдорлари «налат, налат!» деб қичқира бошлашди. Элларнинг норозилигига қарамасдан суд биносининг олдида оммавий тартибсизликлар бўлмади.

Текебаевнинг иши

Бишкекнинг Биринчи май район суди 2017-йилнинг 16-августида «Ата мекен» партиясининг раҳбари Омурбек Текебаев билан собиқ фавқулотда ҳолатлар министри Дуйшонкул Чотоновни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан пора олганлиги бўйича айблади.

Қораловчи томоннинг версияси бўйича, Текебаев 2010-йили россиялик тадбиркор Маевскийдан 1 миллион доллар поар олиб, «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имконият олиб беришни ваъда қилган. Чотонов эса тергов версияси бўйича Текебаев пора олаётган вақтда воситачи бўлган.

Текебаев биллан Чотонов ўзларига қўйилган айбни инкор қилиб, бу ишни ҳукуматнинг «сиёсий буйруғи» деб аташган. Улар 2017-йилнинг февралидан бери тергов қилинмоқда.

Омурбек Текебаев октябрда бўладиган президентлик сайловига номзодларнинг бири эди. Бироқ ҳукми чиққандан кейин унинг президентлик сайловида иштирок этиши адвокатларнинг Биринчи май район судининг қароридан муваффақиятли арзлангандан сўнг мумкин бўлади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова