Сайлов 2017: Бабанов президентликка номзодлик гувоҳномасини олди

689

МСК Омурбек Бабанов расмий турда президентликка номзод бўлиб рўйхатдан ўтганини билдирди. У марказий сайлов комиссиясининг гувоҳнома олган иккинчи номзоди бўлди.

МСКдан Kloop.kgнинг мухбирига Қирғизистоннинг собиқ премьер-министри ва депутат Омурбек Бабанов ўлка президентлигига номзоднинг расмий гувоҳномасини олганини маълум қилишди.

«У ўзининг номзодлигини рўйхатдан ўтказиш учун барча талаб қилинган нарсаларни топшириб 2017-йили бўладиган сайловдаги президентликка номзодларнинг гувоҳномасини олди», — деб МСКнинг матбуот хизматидан   билдиришти.

Бабанов МСКга ўзининг номзодлигини қўллаган тарафдорларининг 107 минг имзосини топширган. Уларнинг ичидан 103 минги аниқ деб топилди.

«Республика» партиясининг раҳбари Омурбек Бабанов 1-июлда президентликка номзодлигини ўзини-ўзи кўрсатиш йўли билан чиқишини билдирган.

Ҳозирги президент Алмазбек Атамбаев президентлик лавозими учун Бабановни норасмий турда қўллаган.

Давлат раҳбари президентлик сайловида иштирок этаётган ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбековни расмий турда қўллайди.

Президентликка номзоднинг биринчи гувоҳномасини собиқ премьер-министр Темир Сариев олган. У ўзини қўллаган 60 минг фуқаронинг имзосини топшириш билан давлат тил синовидан ҳам ўтган.

Президентликка номзодларни рўйхатдан ўтказиш 10-сентябргача давом этади. Қирғизистон президентини сайлаш 2017-йилнинг 15-октябрида бўлади.

Муаллиф: Александра Титова