Нидерландия: Прокуратура черковда тасвирга олинган порнография фильмининг муаллифларини жазалабайт жазоламайди

654

Нидерландиянинг черков ходимлари бош прокуратурага актёрлар маҳаллий черковда жинсий алоқа бўйича порнография фильми учун арзланишди. Ҳуқуқ ҳимоячилари видео лавҳа муаллифларини жазолаш қонуни беш йил аввал бекор қилинганини асос қилиб, уларни жавобгарликка тортишдан бош тортишди.

Нидерланд прокуратураси Тилбург шаҳридаги Муқаддас Иосиф черковида тасвирга олинган порнография лавҳасидан норози бўлган католик черковининг дин ходимлари аризасини кўриб чиқишдан бош тортди.

Фильмни голландиялик порнография сайтига 2017-йилнинг январида жойлаштиришган. Унда актёрлар готика черковида жинсий алоқага боришган.

Черков ходимларининг аризасидан кейин прокуратура порнография фильмининг актёрлорларини жавобгарликка торта олмаслигини билдирган, сабаби бу бўйича қонун Нидерландияда 2012-йили бекор қилинган.

«Биз фильмни камситиш ва ҳурматсизлик деб ҳисоблаймиз, бироқ биз қонунларни кўриб чиқдик ва бу ерда жиноятни топмадик. Қонунда жазога тортиш қаралмаган ва бировнинг ҳудудига ноқонуний кириш факти ҳам йўқ», — деб билдирди прокуратура.

Бироқ черковнинг вакиллари прокуратура қароридан норози. Уларнинг айтишича, фильм муаллифлари сиғинувчи жойда тўсиқдан сакраб ўтиб, ноқонуний киришган.

«Юстиция министрлиги черков дарвозасига «кириш таъқиқланади» деб ёзиб қўйиш кераклигини айтишмоқда. Мана шунда биз бундай ишларга йўл қўйганларни жавобгарликка торта оламиз. Бироқ бундай ёзувни черков эшигига ёзиб қўйиш аҳмоқлик», — деб айтди черковнинг ходими Харри де Сварта.

Черков ходимининг айтишича, Нидерландиянинг суд адолатлилиги бўйича қонунларида камчиликлар бор. Улар бундай кўринишларга нисбатан жазо турини белгиланган қонундан чиқарилганидан норози.

Ҳозирда Муқаддас Иосиф черковининг раҳбарияти фуқаровий судга ариза билан мурожаат қилишни режалаштиришмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов