"Заноза" нашри ўзига қарши кўп миллионли компенсацияга қарши арзланади

567

«Заноза» нашри ташкилотчиларининг айтишича, Бишкек район суди уларни президент Алмазбек Атамбаевга тўланадиган миллионлаган тўловлар бўйича «адолатсиз» судлаган. Улар ҳукмни Бишкек шаҳар судида арзланшади.

Бишкек шаҳар суди «Заноза» нашрининг ташкилотчиларидан Дина Маслова билан Нарин Айыпнинг аппеляция аризасини 16-августда кўриб чиқади. Улар  район инстанциясидаги суднинг ўзининг нашрини президент Алмазбек Атамбаевга 6 миллион сом тўлаб бериш мажбурияти юкланган қарорига қарши чиқишмоқда.

Июлнинг охирида Октябрь район суди Нарин Айипнинг «Ложь во спасение: Паппет-шоу независимости» номли мақоласини президент Алмазбек Атамбаевнинг ор-номуси ва шаънига салбий таъсир қилади деб даъво қилиб «Заноза» нашрини президентга келтирган маънавий зарарни тўлаб бериш мажбурияти юкланган.

«Заноза»нинг ташкилотчиларидан бири Нарин Айип Kloop.kgга берган интервьюсида, нашр суд қарори бўйича арзланишни давом эттиришини айтиб, янги президентнинг келиши билан ижобий ҳукм чиқишига умид қилишини билдирди.

«Биз курашишни давом эттирамиз, ҳукумат алмашганда янги судлар биздан нимага ўша вақтда курашмадингиз деб сўраши мумкин. Курашишни тўхтатиб қўйсак, биз айбдордай бўлиб қоламиз. Шу сабабли бундай нарса бўлмаслиги учун биз имкони борича ҳаракат қиламиз», — деди у.

Шунингдек, Нарин Айип Россиянинг лингвистика экспертизаси унинг мақоласида президент Атамбаев номига айтилган камситилувчи сўзларни топмаганини билдирди.

«Заноза» нашри Октябрь район судини президент шаъни салбий таъсир қилган деб аниқлаган тўрт мақоласи бўйича барча қарори устидае арзланади.

Шаҳар суди уларнинг аппеляция аризаларини 16-17-18-августда уч кун давомида кўриб чиқади.

«[Қирғизистоннинг президентлик] сайловигача барчасини ҳал қилишга шошилишаётгани административ ресурсдан фойдаланилаётганини билдиради», — деб ёзган «Заноза»нинг ташкилотчиларидан бири Дина Маслова ўзининг «Фейсбук» саҳифасида.

Президентнинг «Заноза»га қарши аризалари

Президент Атамбаев бош прокурор Индира Жолдубаеванинг номидан 2016-йилнинг март ойи бошида «Заноза»беш ариза ва «Азаттык» радиосига қарши икки ариза берган.

Унинг айтишича, мазкур нашрлар ўзларининг моқолалари орқали унинг шаънига салбий таъсир қилиб, у ҳақда ёлғон маълумот тарқатишган.

Атамбаев ўзининг жамоатчилик олдида айтган фикрларида аризалар журналистлар у тўғрисида «ёлғон» маълумотларни тарқатгани учун берилиб, мақолалар унинг саломатлигига зарар қилганини бир неча марта айтган.

У «Азаттык» бўйича халқаро судгача етишни ваъда қилган, бироқ Қирғизистонга радионинг директори Томас Кент келган вақтда президент 10 миллион сомлик аризаларнинг бирини қайтариб олган.

Алмазбек Атамбаев ўзининг ҳар йили ўтувчи матбуот йиғинида «Заноза»ни ҳеч қачон кечирмаслигини ва уларга қарши берилган аризаларни қайтариб олмаслигини билдирган. Унинг айтишича, бу суд иши бошқа «туҳматчиларга» сабоқ бўлади.

Муаллиф: Александра Титова