Туркия Қирғизистондаги "Себат" ўқувчиларининг ўлкага киришини тақиқлаши мумкин

646

Турк ҳукумати қирғиз-турк «Себат» (ҳозирги Сапат) мактаби ўқувичларини ўзларининг ўлкасига киритиш таъқиқланиб, уларнинг визалари бекор қилиниши мумкинлигини билдирди.

Туркиянинг Маориф министрлигининг ўринбосари Орхан Эрдем Туркиянинг ҳамкорлик ва координациялаш агентлигининг йиғинида «Себат» битирувчилари Туркияга киритилмаслиги мумкинлигини билдирди.

«Ўзингизнинг қариндошларингизга ва дўстларингизга айтиб қўйинг, бу террористик мактабга боришмасин. Кўплаган вазиятларда уларнинг визалари бекор қилиниши мумикн. Шунингдек, Туркияда мазкур мактабларда ўқиганларнинг оилаларини қабул қилишга ошиқишмайди», — деди у.

Турк ҳукумати «Себат» билим бериш муассасалари таъқиб остидаги диний арбоб Фетхуллах Гүлен билан боғлашмоқда. Гулен Туркияда 2016-йили ҳукуматони ағдаришга ҳаракат қилганлиги бўйича айбланмоқда.

«Себат» муассасаларининг матбуот котиби Зафарбек Сулайманов Kloop.kgга билдиришича, улар ўзларининг ўқувчилари билан битирувчиларига нисбатан хавф пайдо бўлганини кўрмаган. Матбуот хизматининг вакили Зафарбек Сулаймановнинг айтишича, «Себат»ни ("Сапат") битирувчилари Туркияда эмас, Европа, Осиё ва АҚШда билим олишади.

«Бундан битирувчилар биринчи мартагина бўлмаяпти. Бугунги кунда бизнинг ўқувчиларга Туркияга кириш таъқиқланиши бўйича хавотирга асос йўқ», — деди Сулайманов.

«Себат» Қирғизистонда 1992-йилдан бери ишлайди. Ҳозирда «Себат»нинг 30 билим бериш мактаби бор, уларда минглаган ўқитувчилар ишлаб, 11 мингдан ортиқ ўқувчи билим олади. Туркия Қирғизистонга билим бериш масканларини ёпишни таклиф қилгандан кейин унинг номи «Сапат» деб ўзгартирилган.

Қирғизистон ҳукумати президент Алмазбек Атамбаевни ҳам билим муассасаларини ёпишга чақиришган, бироқ ташкилотчилар таркиби билан номини ўзгартиришган. Бундан ташқари, «Сапат»га Қирғизистонда фан ва маориф министрлиги ҳам эгалик қилди.

Туркия Гуленни 2016-йилнинг июлида давлат тўнтарилишини уюштиришга ҳаракат қилган деб айбламоқда. Диний арбоб эса бу нарсаларга алоқадорлигини инкор қилмоқда.

Гулен асос солган «Хизмет» ҳаракати Туркияда террористик ташкилот деб айтилиб, Фетхуллах Гуленнинг ўзи эса Америкада қочқинда яшайди.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева