Текебаев суд йиғинида сўнгги сўзини айтиб бўлди

606

Мухолифатчи Омурбек Текебаев ўзига қарши суд мажлисида сўнги сўзни айтди. Сиёсатчининг адвокати ўзининг ҳимоясидаги кишига қарши далиллар етишмаслигини билдириб, уни озод қилишни илтимос қилди.

Текебаев бўйича суд томонларнинг сўзнги сўзни айтиши 9-15-августгача тўрт мажлисда давом этди. Сиёсатчи ўзининг фикрида суд мажлисларида айтилган барча билдирувларни якунлади. Сиёсатчининг айтишича, ўзига қарши суд «бўҳтон» ва «сиёсий буйруқ».

Текебаев ҳам ўз навбатида товламачилик ва порахўрлик бўйича қўйилаётган айбни инкор қилди. «Мени ваколатларни суистеъмол қилишда айбласангиз бўлади, бироқ "Мегаком" бўйича мен айбдор эмасман», — деди сиёсатчи.

Адвокат Искен Афиджановнинг айтишича, қораловчи томоннинг Текебаевга қарши далиллари етарли эмас. У судда ўз ҳимоясидаги кишини тўлиқ оқлаб, суд залидан озод қилишни илтимос қилди.

Иккинчи адвокат Чинара Жакупбекованинг айтишича, жиноий ишда процессуал хатоликлар бўлган. Жакупбекова қораловчи томон доимо ўзига қарама-қарши чиқиб, ўзининг айбловига далили йўқлигини билдирди.

«Энг қизиғи бу тергов томон қарорда 2017-йил деб кўрсатмай 2016-йил деб кўрсатган. Аниқроқ айтганда, бу ерда процессуал кодексни бузиш ҳисобга олинмаганда грамматик ҳам хатолар бўлган», — деди у.

Жакупбекованинг айтишича, Текебаевга келаси 2-3 кун оралиғида ҳукм чиқарилиши мумкин.

Мухолифатчи Омурбек Текебаев порахўрлик ва товламачилик бўйича тергов қилинмоқда.

Тергов версияси бўйича у россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдеан пора олиб, унга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон олиб беришни ваъда қилган.

Сиёсатчи билан унинг тарафдорлари бу ишни Текебаевни президент сайловида иштирок этиш ҳуқуқидан ажратиш учун махсус сиёсий буйруқ деб сифатлаган.  Текебаев жорий йилнинг октябрида бўладиган президентлик сайловида иштирок этмоқчи бўлган номзодларнинг бири.

Бу вақтгача МСК Текебаевни давлат тил бўйича тест топширишига тўсқинлик қилган, сиёсатчи синов натижасисиз президентлик сайловида иштирок этолмайди.

Муаллифлар: Айдай Эркебаева, Айзирек Иманалиева