Жалолобод: Йўл халокатидан уч киши халок бўлиб, яна уч киши касалхонага етказилди

678

Жалолобод вилоятининг Сузоқ районидаги Жалгиз-Жангак қишлоғида «Фольксваген Венто» ва «Хёндэ Кари» русумидаги икки машина тўқнашган. Натижада 20 ёшдаги бола ҳалок бўлиб, яна уч нафари оғир аҳволда касалхонага етказилган.

Йўл ҳалокати Жалолобод вилоятининг Жалгыз-Жангак қишлоғида 9-августга ўтар кечаси бўлган.

Дастлабки маълумотлар бўйича «Фольксваген» русумидаги машинанинг ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, «Хёндэ» автомашинасига урилган.

Олган жароҳати сабабли «Фольксваген»нинг икки ва «Хёндэ»нинг йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Милициянинг маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси 20 ёшда бўлган.

Жабрланган яна уч киши оғир аҳволда шаҳар касалхонасига етказилган.

Милиция ҳозирда авто-техник ва суд-тиббий текширувини олиб бормоқда. Ҳозирда воқеа сабаблари аниқланмоқда.

Бу вақтгача Жалолобод вилоятининг Шамолди сой қишлоғига яқин жойда йирик йўл транспорт ҳалокати содир бўлган. Унда «Хонда Степвагон» русумидаги авто машина юқори тезликда оғир юк ташувчи машинага урилган. Ҳалокат натижасида уч киши қурбон бўлиб, яна олти нафари жабрланган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: Sputnik