Суд қарори чиқмагунча Мусабекова КСДПдан четлатилмайди

793

КСДП депутат Жилдиз Мусабековани журналист Упол Анаркулова билан жанжаллашгани учун суд қарори чиқмагунча ишдан четлатмайди. Мусабекова ўзи айби йўқлигини судда исботлашини билдирган.

КСДПнинг 9-августда ўтган йиғинида сиёсий кенгашнинг аъзолари Жилдиз Мусабековани суд қарори чиқмагунча депутатлик ҳизматидан четлатмаслик тўғрисида қарор қабул қилишди. Йиғинда депутатни «Алиби» газетасининг мухбири Упол Анаркулова билан жанжаллашгани партияни ва Мусабекованинг ўзини таъсир қилганини таъкидлашди.

Мусабекова йиғинда ўзини айбсиз эканлигини судда исботлашини билдирди.

«Сиёсий кенгаш томонидан Жилдиз Мусабекова ўзининг айбсизлигини судда исботлашини, эълон қилинган аудио ёзув монтаж қилинганини ва фуқаровий ҳуқуқ турида ҳақиқатга эришиши тўғрисидаги билдирувига эсга олинди», — деб билдиришди КСДПнинг матбуот хизматидан.

«Алиби» нашрининг мухбири Упўл Анаркулова 2-майда уни КСДПнинг депутати Жилдиз Мусавекова қўрқитаётган аудио ёзувни эълон қилган. Аудио ёзувда депутат журналистни «бетини тузлаб» ва «10 эркак олдига ташлаб» беришини айтган.

Можарога Анаркулованинг «Алиби» газетасидаги мақоласи сабаб бўлган, унда журналист Мусабекова Иссиқкўл вилоятининг Тон райони ҳокимининг «крышасы» эканлигини ёзган.

Анаркулова Бош прокуратурага 12-майда ариза ёзган. Мусабекова аудио ёзув монтаж қилинган деб билдирган.

КСДПнинг депутатлари воқеа бўйича бир неча йиғин ўтказган, бироқ Мусабекова йиғинда иштирок этмаган.

Аввалроқ фракциянинг раҳбари Иса Омуркулов парламент таътилга кетгунча депутат билан журналист ўртасидаги можарони кўриб чиқишга ваъда берган. Мусабекованинг йиғинларга иштирок этмаганини уни касаллиги билан боғлиқ деган.

Бироқ «оғриганига» қарамасдан йиғинлар ўртасидаги танаффусда Мусабекова Норинга бориб парламентнинг пленар йиғинларида иштирок этган.

Муаллиф: Айдай Айдарова