Сўнги саккиз кун ичида Ботаника боғида етти марта ёнғин бўлди. Гареев номидаги Ботаника боғи ҳудудига ветеринар лаборатория қуриш бўйича ташаббусга боғ раҳбарияти ва экологлар қарши чиққандан кейин бир нечта ёнғинлар бўлган. Kloop.kg таҳририяти етти воқеани бир материалга йиғди.
31-июль. Ҳукумат лаборатория қуриш бўйича эълон қилди, экологлар бунга қарши
Қирғизистон ҳукумати Ботаника боғи ҳудудида лаборатория қуриш бўйича эълон қилди.
Бино 4 гектар ерни эгаллаши керак, лаборатория Хитой ажратган 18 миллион АҚШ долларига қурилади.
Ҳаммаси бўлиб боғ ҳудудида ўсимликларнинг янги турларини ўрганган тўрт лаборатория бор. Ботаника боғининг умумий майдони 124 гектарни ташкил қилади.
Давлат ветеринар ва фитосанитар хавфсизлик бўйича инспекциядан қуриладиган лабораторияда озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича экспертлар хулоса чиқариб, ҳайвонлар озиқларини тестдан ўтказишдарини билдиришди.
Бироқ Ботаника боғнинг директори билан экологлар янги лаборатория атроф-муҳитга хавфли эканлигини сабаб қилиб, қурилишга қарши чиқишган.
31-июль, 16:00. Биринчи ёнғин, икки гектар қуруқ ҳашак куйган
Ботаника боғи ҳудудида 31-июлда соат 16:00 атрофида биринчи ёнғин бўлган. Икки гектар қуруқ ҳашак ёнган.
Ёнғин чиқишининг эҳтимолли сабабини лаборатория ҳудудидаги ўсимликларга ўчирилмаган тамекининг ирғитилиши деб айтишмоқда. Воқеа содир бўлган вақтда жабрланганлар йўқ.
1-август, 16:00. Иккинчи ёнғин
Эртаси куни Ботаника боғида ўша вақтда соат 16:00 яна бир ёғин содир бўлган .
Ёнғин бир соат ўтгандан кейин воқеа бўлган жойга келган ўт ўчириш ва боғ ходимлари томонидан ўчирилган. Куйиб кетган жойларнинг аниқ майдони аниқланмаган. Жабрланганлар йўқ.
2-август, 16:30. Учинчи ёнғин, ўт 5 гектар жойни қоплади
Роса бир кундан кейин Ботаника боғ ҳудудида аввалги вақтда соат 16:30 лар атрофида боғнинг тўрт ерида ёнғин бўлган. Унда 5 гектар қуруқ ҳашак билан дарахтлар куйиб кетган.
Ёнғин соат 18:20лар атрофида икки ўчириш техника ва Ботаника боғи ходимлари томонидан ўчирилган. Оловни көбүктөр ва сувга ботирилган буталар ёрдами билан ўчиришган. Иккинчи кундаги каби ёнғин сабаби аниқланмаган. Ҳеч ким жабрланмаган.
5-август. Президент Ботаника боғдаги қурилишга қарши бўлди
Бир қатор ёнғинлардан сўнг президент Алмазбек Атамбаев Ботаника боғи ҳудудида ветлаборатория қуришга қарши чиқди.
У лаборатория Ботаника боғининг экологиясига зарар келтириб, камёб ўсимликларга хавфли бўлиши мумкин деб билдирган.
Президент боғни Қирғизистоннинг «мероси» ва у давлат томонидан ҳимояга олинганлигини билдирган. Атамбаев лаборатория қурилишини бошқа жойга кўчиришни таклиф қилган.
5-август, 21:40. Тўртинчи ёнғин
Ботаника боғида 7-августга ўтар кечаси ҳисоб бўйича тўртинчи марта ёнғин чиққан. Ёнғинни соат 24:44 сезишган. Ёнғин бўлаётган жойга ўт ўчириш ходимлари бориб, йигирма дақиқада ўчиришган.
6-август. Бешинчи ёнғин
Ботаника боғида яна бир ёнғин 6-август куни кечга томон содир бўлди. Унчалик катта бўлмагани сабабли боғ ходимлари уни ўзлари ўчиришган.
7-август. Милиция Ботаника боғини ёқиш версиясини текширмоқда
Бир нечта ёнғинлардан кейин милиция Ботаника боғини кимдир атайлаб ёқиш бўйича версиясини текшира бошлаган. Бишкек шаҳар ШИИБдан Бишкек жанубида жойлашган Ботаника боғининг техника ёнғин чиқиш сабабини текшира бошлаганини билдирган.
Агар боғни ёқиш факти исботланса милиция жиноий иш қўзғайди. Қирғизистоннинг жазо кодексига кўра, атайлаб ўт қўйиш учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилинади.
7-август, 16:30. Олтинчи марта ёнғин, бу бўйиича гумонлар кўпаймоқда
Ботаника боғида 7-август куни кундузи ҳисоб бўйича олтинчи марта ёнғин содир бўлган. Унда ўт ўчириш хизмати беш жлйда ёнғин бўлганини аниқлаган.
Боғ ходимларининг айтишича, ёнғин чиққан жойда бензин ҳиди бўлганини айтишган. Экологларнинг билдиришича, Ботаника боғидаги бир нета ёнғинлар лаборатория қуришга боғлиқ бўлиши мумкин.
7-август. Ҳукумат лаборатория учун бошқа жой изламоқда
Ҳукумат лаборатория қуриш учун Ботаника боғидан ташқари бошқа жой қидириш қарорини қабул қиган. Ветлаборатория қуришга бошқа ер қидириш қарори экологлар ва президент томонидан айтилган танқидлардан кейин қабул қилинган.
Бироқ бино қуришга ер аниқлангани очиқ айтилмаган, ҳукумат бу ҳақда кейинчалик билдиришини ваъда қилган.
8-август, 16:40. Еттинчи ёнғин, гугурт доналари топилди
Ботаника боғида охирги ёнғин 8-августда соат 16:40лар атрофида бўлган. Бу сафар ёнғин маъмурий қурилишларнинг бири яқинида яшил ўсимликларни босган.
Ёнғин ўт ўчириш техника ёрдами билан ўчирилган. Ботаника боғ ходимлари ёнғин бўлган жойда тайёрланган бўлиши мумкин бўлган газеталарга ўралган гугуртлар топилганини билдиришган.
Милиция ҳамон атайлаб ёқиш бўйича версиянт текширмоқда ва воқеа изоҳ бермаган.
Муаллиф: Сезим Канибекова