Балиқчи: Мэр собиқ мэрга таҳдид қилди

689

Интернетда Балиқчининг собиқ мэри Сатибек Шамшудинов билан ҳозирги мэр Алмаз Мамбетов орасидаги уятли сўзлардан фойдаланиб телефонда урушаётган аудио ёзуви тарқаган. Этика бўйича комиссия аудио ёзувнинг аниқлигини текширмоқда.

Сўзлашувнинг аудио ёзувини собиқ мэр Сатибек Шамшудиновнинг ўзи чиқарган. Унинг айтишича, у суҳбатни 10-июлда ёздириб олган. Аудио ёзувда Шамшудинов билан Мамбетов уят сўзлардан фойдаланиб айтишгани эшитилади.

Шамшудининг  айтишича,  келишмовчилик  Мамбетовдан бажарилган ишлар бўйича бир йиллик ҳисобот сўрагандан кейин бошланган. Мэрга бу гап ёқмай қолиб, у одобсиз сўзлар билан таҳдид қила бошлаган.

«Сатибек ака, сиз ҳақиқатдан ҳам Байкеша, сиз мен учун акасиз. Мен сизни ҳурмат қиламан. Бироқ сиз иш қилиб қўйдингиз, қоғозга имзо қўйдингиз, бу нотўғри деб ўйлайман», — деб айтган Мамбетов аудио ёзувда.

Суҳбатнинг асл нусхаси: «Сатибек байке, вот честно, да. Байкеша, вот вы для меня байкеша. Мен сизни пиздец ҳурмат қиламан. Кейин какой-то бир хуйняга аралашиб имзо қўйганингиз бу нотўғри деб ўйлайман».

Шамшудинов Балиқчи шаҳар милициясига, ҳукумат аппаратига, президент маъмуриятига ва парламент спикерига мэрнинг айтганларига эътибор қилишни илтимос қилиб мурожаат қилган. Бироқ у жавоб ололмаганлиги туфайли аудио ёзувни интернетга чиқарган.

«Мен ўзим ёздириб олган сўзлашув, бу 10-июлда кечки соат 21:00 бўлган. Биз Балиқчи шаҳар кенгашига мурожаат қилиш натижасида урушганмиз. Бу ерда мэр бир йиллик ҳисобот берсин деган мурожаат бўлган», — деди Шамшудинова «Азаттык» радиосига берган интервьюсида.

Мамбетовнинг ўзи ҳозирча бу воқеа изоҳ бермаган. Этика бўйича комиссия аудио ёзувнинг хақиқийлигини текширмоқда.

Муаллифлар: Айдай Эркебаева, Нигина Мамадалиева