Чет элликлар интернет орқали Қирғизистонга виза олишлари мумкин

666

Ташқи ишлар министрлиги 1-сентябрдан бошлаб чет элликлар учун электрон виза киритмоқда. Уни олиш учун элчиликларга боришнинг ҳожати йўқ бўлиб, интернет орқали билдирув берса бўлади.

Электрон визаларни киритиш бўйича лойиҳани 9-августда ташқи ишлар министрлигида кўрсатиш вақтида маълум бўлди.

Консул департамент хизматининг директори Эркин Асангулов чет элликлар ва департаментларга мурожаат қилмасдан интернет орқали виза олишларини тушунтирди.

Шунингдек у, визани уч кун қолгунча олса бўлишини ваъда қилди, бироқ икки туринигина тадбиркорлик билан сайёҳлик.

ТИМнинг маълумотига кўра, янги қонун 2017-йилнинг 1-сентябридан бошлаб ишлай бошлайди.

Чет элликлар виза олиши учун www.evisa.e-gov.kg сайтига кириб, ўзларининг паспортдаги маълумотларини, виза турини, паспортни, электрон манзилини ва расмини қолдириши керак.

Виза 30 кундан 90 кунгача берилади. Консул хизматнинг ҳақини банк карта орқали тўласа бўлади.

«Виза олишнинг дастлабки тури қолади, чет эллик визани икки турда олади. Электрон виза фақатгина икки турда берилади: "туристик" ва "тадбиркорлик"», — деди Асангулов.

Бундан ташқари сайтда Қирғизистонга электрон виза билан Бишкекдаги «Манас», Ўш шаҳар аэропортлари ва Қозоғистон чегараси билан чегарадош «Ак-Жол» ўтказиш пункти орқали кира олишади деб ёзилган.

Ҳозирча чегарадан ўтгандан кейин қандай усул билан текширилиши номаълум. ТИМнинг матбуот хизмати бу саволга расмий мурожаатдан кейин жавоб бера олишларини билдиришди.

«Акипресс» нашри чегарадаги паспорт назоратидан ўтишда визадаги маълумот керак бўлмаслигини ёзган.

Ҳозирда Қирғизистон 60дан ортиқ давлат билан визасиз тартибга эга, тўлиқ рўйхат билан ТИМ сайти орқали танишишингиз мумкин.

Муаллиф: Метин Жумагулов