Депутат Исхак Масалиев президентлик сайловида иштирок этади

616

Жогорку Кенешдаги «Онугуу-Прогресс» фракциясининг депутати Исхак Масалиев «Қирғизистон коммунистлар партияси»дан перезидентликка кўрсатилади.

Халқ вакили ўзи раҳбарлик қилган «Қирғизисин коммунистлар партияси»дан президентлик хизмати учун курашади.

«Қонун бўйича "Онугуу-Прогресс" партиясининг қаторига кирмаганман. Қонунда шундай имконият қаралган. Депутатлик ҳамда фракция тартибини бажаришга тайёрман, бироқ "Онугуу-Прогресс" партиясининг ички ишига аралашмайман», - деган Озодлик радиоси билан бўлган суҳбатда. Масалиев президентлик сайловида иштирок этишини «Онугуу-Прогресс»нинг раҳбари Бакит Торобаев билан маслаҳатлашмаган, ўз навбатида Торобаев ҳам президентликка номзодини қўйган.

«У киши [Бакит Торобаев] билан келишишни ҳожати, бироқ хабар қатори айтганман», - деган Масалиев.

Агар президент бўлиб сайланиб қолса, Масалиев стратегик объектларни давлат тасарруфига ўтказиб беришни ваъда қилмоқда.

Масалиев 2011-йили ҳам Қирғизистон президентлигига номзодини қўйган.

Қирғизистоннинг навбатдаги президентини сайлаш шу йилнинг 15-октябрида бўлади. Бу хизматга талабгор бўлганларнинг сони 37 га етди.

Муаллиф: Алмаз Эшбаев