Депутат Канат Исаевнинг иши судга ўтказилди

655

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети парламент депутати Канат Исаевнинг иши бўйича тергов ишларини тугатиб, материалларни Бишкекнинг Биринчи май районига ўтказиб берди. Халқ вакили коррепция бўйича айбланмоқда.

Жогорку Кенешнинг комиссияси июль ойининг бошида Исаевга қарши қўзғалган жиноий ишни ноқонуний деб топган. Бироқ МХДҚ тергов ишларини битириб, материалларни судга ўтказиб берган.

Терговчиларнинг версияси бўйича, 2010-йилнинг апрелида у Токмокда автостанцияни қуриш бўйича қалбаки тендер ўтказиб, давлатга бир миллион сомдан ортиқ зарар келтирган.

Шунингдек у 700 минг сомдан ортиқ маблағга қалбаки шартнома тузиш бўйича айбланган.

Тергов уни ётоқхона биносини ноқонуний сотиш бўйича айбланган. Бу шартномадан давлатга келтирилган зарар икки миллион сомдан ортиқ суммани ташкил қилган.

Бундан ташқари шу йилнинг июнь ойида Исаев Токмокнинг мэри бўлган вақтда давлат кутубхонаси биносини ноқонуний сотиш бўйича айбланган.

Бош прокуратура Исаевга қарши жиноий ишни 2010-йилнинг апрелида қўзғаган. Лавозимини суистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Кейин у «Республика» партиясини ташлаб, «Кыргызстан» сиёсий бирлашмасини тузган. 2015-йилнинг октябрида у парламентнинг VI чақирилишига партиявий рўйхат бўйича сайланган.

Конституциявий ислоҳат бўйича тортишувлар куч олган 2016-йилнинг кузида Исаев «Кыргызстан»ни бошқаришдан бош тортган, сабаби ўзгартиришларга рози бўлмаган. Исаевнинг ўрнига «Кыргызстан» раҳбари бўлиб Алмазбек Баатирбеков сайланган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева