Ўш вилоятига яқин 13 қишлоқнинг маҳаллий дўконларида барча спиртли ичимликларни йўқ қилиш қарори қабул қилинди. Бундай қарор мазкур қишлоқларнинг бирида маст ҳолатдаги киши аёлини ўлдиргани сабабли чиқди.
Жапалак қишлоқ бошқармасида ҳудудий милиция ходими билан дин вакиллари иштирокида съезд ўтиб, унда 13 қишлоқнинг ҳаммасида спиртли ичимликларни йўқ қилиш қарори қабул қилинган.
Улар дўконлардаги барча спиртли ичимликларни сотиб олиб, чиқинди ташлаш жойида йўқ қилишган.
Ташаббусчиларнинг бири Талант Кадировнинг айтишича, фаоллар дўконларда спиртли ичимликлар сотилмаслигини назорат қилишади.
«Биз дўконларда спиртли ичимликлар сотилмаслигини назорат қилиш учун барча қишлоқ ёшларини бирлаштирамиз. Оқсоқоллар бизни қўллашди», - деди у.
Ўш вилоятининг қозиси Убайдулла ҳожи Сарибаев қишлоқ яшовчиларини «тинчлик ва тозалик» учун спиртли ичимликлардан бош тортишга чақирди.
«Биз спиртли ичимликлар ичишни тўхтатиш кераклигини бир неча марта айтганмиз. Тинчликда ва ҳалол яшаш учун бундай ёмон одатлардан воз кечиш керак», - деди у.
Турғунлар спиртли ичимликларни таъқиқлаш қарорини 14-июль куни 83 ёшдаги қишлоқ оқсоқоли маст ҳолатда ўзини аёлини ўлдиргандан кейин қабул қилишди.
Бу киши қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилган. Унга қарши «Қотиллик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди.
Бу Қирғизистон қишлоқларидаги маҳаллий яшовчилар ўз ихтиёри билан спиртли ичимликлардан бош тортгани бўйича биринчи қарор эмас.
Бир ҳафта аввал, 16-июлда Жалолобод вилоятининг Кизил-Туу қишлоғида «қалбаки» ароққа маст бўлиш ва заҳарланишни олдини олиш учун маҳаллий тадбиркорлардан спиртли ичимликларни сотишни тўхтатишни талаб қилишган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева