Атамбаев: Лотинчага ўтиш турк халқларини узоқлаштиради

771

Президент Алмазбек Атамбаев билдиришича, лотин алфавитига ўтиш турк халқларини «бирлаштирмай узоқлаштиради». Атамбаев қирғиз тилини лотин алфавитига ўтмаслигини биринчи марта билдирмаган.

Атамбаев таъкидлашича, турк халқларини лотин ҳарфига ўтиши орқали бирлаштириб бўлмайди. Бу ҳақда у 20-июлда Бишкекда «Олтой цивилизацияси ва олтой халқлари» форумининг очилишида билдирди.

«Лотин алфавитига секин-асталик билан ўтиш бирлаштирмай аксинча, бизни халқларни узоқлаштиради», - деди президент.

Унинг фикрича, кириллица совет иттифоқидаги турк халқларига бутун Евроосиё ҳудудида умумий маданиятда бўлишга имкон берган.

«Чингиз Айтматов, Мухтар Ауэзов каби бизнинг олимлар билан ёзувчиларимиз кирил ҳарфи билан ёзишган ва уларга қулай бўлган», - деди у.

Қирғизистонда лотин алифбосига ўтиш бўйича муҳокама қўшни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 2017-йилнинг охиригча қозоқ тили учун лотин алифбосига ўтиш меъёрларини ишлаб чиқишни топширгандан сўнг бошланган.

Қозоғистонда 2025-йилгача айланма нашрларни чиқариб, китоблар билан ҳужжатларни лотин алифбосига ўтказиб битиш режалаштирилмоқда.

Назарбаевнинг айтишича, янги алфавит жамиятни самарали янгилаб, ташқи дунё билан алоқани енгиллаштириш билан бирга болаларни инглиз тилини ўрганишига ёрдам беради.

Қозоғистонни кирил алифбосидан бош тортишига Россияда ишончсизлик билан қаралган. Рус эксперт-сиёсатшунослари қозоқ ҳукумати бундай йўл билан Россиядан узоқлашиб Европага яқинлашгиси келганини айтган.

Марказий Осиё бўйича мутахассис Аркадий Дубнов «Коммерсант.ру» нашри билан бўлган суҳбатда, лотин алифбосига ўтиш билан Назарбоев «"рус оламидан" узоқ бўлишни кўзлаётган элитани ва халқнинг бир қисмини қўлловига эга бўлишини» айтган.

Россия президентининг халқаро маданият ҳамкорлиги бўйича махсус вакили Михаил Швыдкой қозоқ ҳукуматидан ташаббусини «бир неча одамларни рус тилидан чиқариш» деб атади.

Россия билан Қозоғистоннинг ЕОИИ бўйича ҳамкори Қирғизистон ўз навбатида кириллицадан бош тортмади. Атамбаев бунгача таъкидлаганидай, кириллицани қирғиз тилида сақлаб қолиш зарур, сабаби «бор нарсадан бош тортмаслик» керак.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳам 1993-йили совет иттифоқи тарқаганда кириллицани лотин алифбосига алмаштирган.

Ўзбекистон лотин ҳарфига 2000-йилгача ўтиши кўзда тутилган. Бироқ биринчисида лотинга ўтишнинг сўнги вақти 2005-йилга, 2010-йилгача жилдирилган.

Ҳозирда ўзбек давлат давлат сайтлари кириллица маълумотларини лотинга кўчиришади. Иш олиб бориш эса амалда тўлиқ кириллицада қолган.

Мустақил бўлиши билан Молдова, Озарбайжон ва Туркманистон ўлкалари ҳам лотин ҳарфига ўтишган.

Ҳозирда Марказий Осиёда кириллица асосидаги алфавитни Тожикистон билан Қирғизистонгина фойдаланади.

Муаллиф: Айдар Айбеков